Марданов Ҳусниддин Холбазаровичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ғўзанинг селекцион-генетик ашёларини гармселга бардошлигини баҳолаш ва амалий селекцияга тавсия этиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx5.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
Илмий раҳбар: Рахмонқулов Саидакбар, биология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Истиқлол-14» ғўза нави, № NАР 00134–2016 й.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 7 июлдаги 02-08/1742-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гармселга бардошли, юқори тола сифатига ҳамда хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган ғўза навини яратиш, генетик-селекцион тадқиқотларга бошланғич ашё сифатида тавсия этиш ҳамда ишлаб чиқаришга кенг майдонларда жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор районлашган, истиқболли ва янги ғўза навлари ҳамда тизмаларининг қимматли хўжалик белгиларига гармселнинг салбий таъсири уларнинг генотипига боғлиқ равишда юз бериши аниқланган;
гармсел ва юқори ҳарорат ғўза навларида ҳосил шоҳлари ва кўсаклар сонининг камайиши, бош поя ўсишининг секинлашиши ҳамда ҳосилдорлик каби белгиларга салбий таъсир кўрсатиши билан бир вақтда навларнинг ирсий жиҳатдан эрта, ўрта ва кечпишарлигига боғлиқ равишда ўсимликларнинг нисбатан тез «қариши»га, яъни пишишини 2–7 кунгача жадаллашишига олиб келиш сабаблари аниқланган;
ғўза навлари ва тизмаларининг миқдорий кўрсаткичларига гармселнинг салбий таъсири «гуллаш-кўсаклаш» фазасида нисбатан юқори бўлиши, бир дона кўсакдаги пахта вазнига ўсимликнинг ўрта ва юқори ярусларида кучли бўлиши аниқланган;
гармселга мойил минтақаларда етиштирилган Истиқлол-14 ғўза навида гармсел, ўта қуруқ ва юқори ҳарорат таъсирида «гуллаш-кўсаклаш» даври жадаллашиши, яъни навнинг «яширин» ирсий имкониятлари намоён бўлиши натижасида «50% униб чиқиш– 50% пишиш даври» тезлашиши аниқланган.
қимматли-хўжалик белгиларнинг мажмуаси бўйича гармсел шароитига бардошлиликни намоён этган ғўза навларидан гармселга бардошли ғўза навлари борасидаги селекцион-генетик изланишларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
гармсел шароитида 90-100 минг туп/га. кўчат қалинлиги ва 1-2-1 тизимида суғориш орқали эртапишар, гармселга ирсий жиҳатдан бардошли бўлган Истиқлол-14 ғўза навидан ҳосил элементларининг кўп сақланиб қолиши эвазига юқори ҳосил (40,0 ц/га) олиш мумкинлиги тасдиқланган.