Темербекова Барнохон Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Информацион-бошқарув тизимларидаги ўлчаш ахборотларини ишончлилаштириш», 05.03.01–Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқлар бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т10.
Илмий раҳбар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухаммедханов Улугбек Тургудович, техника фанлари доктори, профессор; Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Химавтоматика” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: информацион-бошқарув тизимлари иерархиясининг турли сатҳларида айланиб юрувчи бирламчи ўлчаш ва иккиламчи ишлаб чиқариш технологик ахборотлари ишончлилигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информацион-бошқарув тизимига ахборотларни киритиш босқичида ўлчаш ахборотларининг талаб этилган ишончлилигини ва яхлитлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ўлчаш каналларининг хатоликлари параметрлари орқали ўлчаш қурилмалар хатоликларини аниқлаш услубиятини бириктирувчи кўп каналли аналитик асбоб хатоликлар усули ишлаб чиқилган;
ахборотлар ишончлилигини назорат қилишнинг информацион-бошқарув тизимида маълумотларнинг ортиқчалигига асосланган ва дастлабки назорат, алоқалар сатҳида ўзгартириш ва назорат қилинадиган маълумотларнинг тўғриланган қийматларини ҳисоблаш каби дастурий блоклардан ташкил топган алгоритм ишлаб чиқилган;
тезкор бошқариш ва тақвимли режалаштиришнинг талаб этилган вақти оралиғида кутилаётган қувватни аниқлаш учун ишлаб чиқаришнинг жорий қувватларини ҳисоблаш ва қурилмаларнинг ишлашини ҳисобга олиш ишончлилигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳудудининг технологик қисмидаги жараёнлар турғунлигини ҳисоблашнинг ўлчаш натижаларини бирламчи қайта ишлаш дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Информацион-бошқарув тизимларида ишончлиликни таъминлашнинг ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
бирламчи ўлчаш ахборотларни қайта ишлашда информацион-бошқариш тизимларидаги асосий параметрларнинг ҳақиқий қийматларини ҳисоблаш усуллари, саноатнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш алгоритмлари «Ангрен ИЭС» АЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» ДАКнинг 2016 йил 2 августдаги ДИ-01-21/2755-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари технологик жараёндаги асосий параметрларнинг ўлчов натижаларини ишончлилигини таъминлашда қўлланилди. Ишлаб чиқилган алгоритм ва усуллар технологик ўлчов параметрларини юқорироқ аниқликда ўлчаш имконини берган;
технологик жараённинг асосий ўлчаш параметрларини ишончлиликка баҳолаш ва уларнинг ҳақиқий қийматларини ҳисоблаш алгоритмлари, саноатнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш алгоритмлари «Yangi-AngrenIES» АЖ корхоналарида техник-иқтисодий кўрсаткич параметрларини тўғрилигини ҳисоблашга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» ДАК нинг 2016 йил 2 августдаги ДИ-01-21/2755-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ўлчаш ахборотидаги хатоликларни бартараф этиш ҳисобига моддий харажатлар сарфини камайтириш имконини берган;
информацион-бошқарув тизимида ўлчаш ахборотини ишончлилигини таъминлаш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш масалалари Ф-4-56– «Ноаниқ-тўпламли тасаввурлар асосида мураккаб технологик объектларни бошқаришнинг интеллектуал тизимларини структуравий-параметрик синтезлашнинг назарий асослари ва усулларини ишлаб чиқиш» грант соҳасида (2012–2016 йй) мураккаб кимё-технологик комплексларнинг имитацион моделларини, структураларини ишлаб чиқишда ва объект бошқарув ҳолатларини аниқлашда қўлланилган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ахборот-бошқарув тизим ўлчаш параметрлари ва уларнинг ўзгарувчиларининг ишончлилигини баҳолаш, шунингдек бу кўрсаткичларнинг ўзгаришларини тизимнинг алоҳида элементлари ва уларнинг ишлаш алгоритмларини такомиллаштириш ҳисобига монанд тавсифлаб, таъминлашга бўлган харажатларнинг чекланган шароитида тўғрилик сатҳини энг юқори сатҳгача етказиш имконини берган.