Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамов Музаффар Мухиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реакцияга киришувчи газлар турбулент струяли оқимларининг сонли алгоритмлари», 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FM356.
Илмий раҳбар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг: Фатхуллоев Алишер Мирзотиллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Файзиев Раббим Алиқулович, физика-математика фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади газларнинг турбулент струяли оқимлари масалаларини ҳал қилиш учун сонли усуллар ишлаб чиқиш ва уларни кимёвий ўзгаришлар шароитида иссиқлик ва масса алмашиниши жараёнларини ўрганишда қўллаш.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
Икки хил таркибли газларнинг алоҳида киритилиши ҳолида масалаларни ечишда қўлланадиган Шваб-Зельдович функцияси усули диффузион ёниш, компоненталар орасидаги кимёвий мувозанат ва кимёвий реакциянинг чекли тезлиги моделлари учун умумлаштирилди;
кўп компонентали реакцияга киришувчи газлар турбулент чегаравий қатламининг чизиқли бўлмаган тенгламалари сони Шваб-Зельдович функциялари ва Мизес ўзгарувчилари киритиш орқали камайтирилди; 
кўп компонентали газларнинг ўққа нисбатан симметрик чегаравий турбулент қатлами тенгламаларини чекли ва чексиз тезликларда диффузион ёниш масалаларини ечиш учун сонли усуллар ишлаб чиқилди;
оқим функцияси майдонида олинган натижаларни цилиндрик координаталарда ўзгармас қадам билан ифодалаш усули ишлаб чиқилди;
сонли тажриба йўли билан ёқилғи соплосининг радиуси ва газ-ҳаво аралашмасидаги ёқилғи концентрациясининг камайиши, шунингдек чексиз йўлдош ҳаво оқими ҳароратининг ошиши аланга максимал ҳароратининг камайишига ва ташландиқ газ таркибидаги ёнмай қолган ёқилғи ҳажми ошишига олиб келиши исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот жараёнида реакцияга киришувчи газларнинг турбулент струяли оқимларини ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий воситалар:
«ЁФА-Фтех-2018-13» фундаментал грантини бажариш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 12 апрелдаги № 2/1255-1011-сонли маълумотномаси). Мизес ўзгарувчилари ва Шваб-Зельдович функцияларини қўллаш натижасида ечиладиган чизиқли бўлмаган дифференциал тенгламалар сони икки мартадан ортиққа қисқартирилди ва аэродинамиканинг мураккаб тенгламалари интегро-дифференциал тенгламаларга олиб келинди. 
"Когон иситгич мосламалар" хусусий корхонасида ёқилғини тежовчи қурилмаси ишлаб чиқишда қўлланилган ("Ўзбекистон Миллий Электр тармоклари" АЖнинг 2021-йил 28-апрелдаги 01-04-28/1483-сон маълумотномаси). Метанга ҳаво қўшиш усулини қўллаш натижасида ёқилғи газнинг 2-5% тежалишига ва назарий жиҳатдан аниқланган соплонинг самарали радиусидан фойдаланиш натижасида 5% ёқилғи газ тежалишига эришилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish