Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургинов Орзимат Турдиматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бойсун ботаник-географик райони флораси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B2.

Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника ва зоология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника ва зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.27.06.2017.В.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Нигматуллаев Алим Магмурович, биология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бойсун ботаник-географик райони флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш, Тоғлиўртаосиё провинциясининг Жануби-ғарбий Ҳисор округидаги мустақил район сифатидаги ботаник-географик чегараларини белгилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Бойсун ботаник-географик районифлорасида 89 оила, 524 туркумга мансуб бўлган 1564 турнинг конспекти тузилган ва кенг кўламли таҳлили амалга оширилган;

фан учун янги бўлган 3 тур (Jurinea tschernevae Tojibaev & Turginov, Iris khassanovii Tojibaev & Turginov, Allium decoratum Turginov & Tojibaev) аниқланган ва тавсифланган, илк бор Ўзбекистон флораси учун 16 тур, Ҳисор тизмаси флораси учун 15 тур келтирилган;

тадқиқот ҳудудининг ботаник-географик чегаралари аниқланган;

Dionysia hissarica Lipsky,Allium majus Vved., Ferula tuberifera Korovin, Ungernia victoris Vved., Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Roem., Dimorphosciadium gayoides (Regel & Schmalh.) Pimenov, Astragalus tupalangi Gontsch. каби камёб ва эндем турларнинг янги популяциялари аниқланган;

илк маротаба Бойсун ботаник-географик районифлорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи маълумотларнинг электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бойсун ботаник-географик райони флорасини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

ГАТ хариталари билан мустаҳкамланган маълумотлар электрон базаси, флоранинг конспекти, доривор ва Қизил китобга киритилган ўсимликларнинг рўйхати Бойсун давлат ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг 2016 йил 25 мартдаги 06/11-300-сон маълумотномаси). Илмий натижалар иқтисодиёт тармоқлари учун муҳим аҳамиятга эга ўсимликлар тур таркибини аниқлаш, камёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш, давлат кадастрини юритиш ва муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish