Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Абдурасул Абдулпаттаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри; (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи. “Бағрикенглик маданиятининг ислом динида намоён бўлиш хусусиятлари”,09.00.02 – “Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси” (Дин фалсафаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fal352
Илмий раҳбар: Ўтамурадов Акбар Ўтамуродович, фалсафа фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми:Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлар доктори, доцент
Етакчиташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бағрикенглик маданиятининг ислом динида намоён бўлиш хусусиятларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислом динида муҳим  ўринга эга бўлган  мотуридия таълимотидаги соф ақида (عقىدة)  ва калом  (كلام) асосида ҳозирги кундаги ёшларнинг дунёқарашини шакллатиришда мўътадиллик, сабр-тоқат, муроса тамойиллари миллий қадриятлар ва бағрикенглик билан боғлиқлиги очиб берилган; 
ҳанафийлик  таълимотининг бош ғояси бўлмиш “бағрикенглик”  асосида   Абу Ҳанифанинг “ал-Фиқҳу-л-акбар”, Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоиду-н-Насафий”, Усмон Ўшийнинг  “Бадъу-л-амолий” асарлари асл матнларида келган таълимотларга суянган ҳолда диний ва дунёвий билимлар  уйғунлигида ҳозирги кунда глобаллашув шароитида юзага келаётган турли ақидапараст оқимларнинг ғояларига қарши маънавий дастакни яратиш, турли минтақалардан Ўзбекистонга интернет орқали экспорт қилинаётган деструктив оқим қарашларига қарши раддия бериш асосланган; 
Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлашда бағрикенглик ғояларига таянган ислом динининг маърифий (ўзга дин вакиллар фикрини ҳурмат қилиш, турли диний қарашларга нисбатан тоқатли бўлиш, рационал ҳамда прагматик тарзда ҳаракат қилиш, ўзига хос диний позицияга эга бўлиш каби)  тамойилларини фуқароларнинг турли қатламлари онгига (اية)оят, (خديث)ҳадис,(اجماء) ижмоъ, (قياس)қиёс, (استحثان)истеҳсон, (عرف)урф орқали сингдириш, жамиятни бирлаштиришда нақшбандия тариқатининг “дил-ба ёр-у даст ба-кор” ақидасидан унумли фойдаланиш самарали натижалар бериши асосланган;
ўзбек халқининг диний бағрикенгликни юксалтириш анаъналари “миллий манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “ижтимоий адолат”, “миллий урф-одатлар” сингари бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи тамойиллари (اهل السنة والجماعة) “аҳли сунна ва-л-жамоа” ақидаси ва  мотуридийлик таълимоти асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бағрикенглик маданиятининг ислом динида намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
ислом динида муҳим  ўринга эга бўлган  мотуридия таълимотидаги соф ақида (عقىدة)  ва калом  (كلام) асосида ҳозирги кундаги ёшларнинг дунёқарашини шакллатиришда мўътадиллик, сабр-тоқат, муроса тамойиллари миллий қадриятлар ва бағрикенглик билан боғлиқлиги очиб берилганлигига оид янгиликлардан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги ислом ўрта махсус билим юртларида ёш авлодни тарбиялашга оид   «Ислом ҳуқуқига кириш» ва «Қироат ва тажвид» ўқув қўлланмаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 13 январдаги 94-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида, Қуръон карим суралари ва ҳадислардаги бағрикенглик ғояларига доир методолик тавсиялар ўқув қўлланманинг назарий методологик асосларини бойитишга, Қуръон карим суралари ва ҳадислардаги бағрикенглик ғояларидан жума маърузаларида, ўрта махсус ислом билим юрти талабаларига диний бағрикенгликнинг инсонийликни сақлаш омили эканлигини тушунтиришга ва унга амал қилишга ўргатишга хизмат қилган;
ҳанафийлик  таълимотининг бош ғояси бўлмиш “бағрикенглик”  асосида   Абу Ҳанифанинг “ал-Фиқҳу-л-акбар”, Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоиду-н-Насафий”, Усмон Ўшийнинг  “Бадъу-л-амолий” асарлари асл матнларида келган таълимотларга суянган ҳолда диний ва дунёвий билимлар  уйғунлигида ҳозирги кунда глобаллашув шароитида юзага келаётган турли ақидапараст оқимларнинг ғояларига қарши маънавий дастакни яратиш, турли минтақалардан Ўзбекистонга интернет орқали экспорт қилинаётган деструктив оқим қарашларига қарши раддия беришга оид янгиликлардан ғарб ва шарқ олимларининг халқаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга йўналган илмий семинарларни ташкил этиш ҳамда «Қироат ва тажвид» ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 12 январдаги 24/21-сонли маълумотномаси). Натижа, ёшларда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий мафкуравий хуружларга қарши замонавий теологик ёндашувларни шаклланишига,  олимлар ҳамжамиятининг мулоқотида, диний бағрикенглик ғояларидан касбий фаолиятида фойдаланишига хизмат қилган; 
Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлашда бағрикенглик ғояларига таянган ислом динининг маърифий (ўзга дин вакиллар фикрини ҳурмат қилиш, турли диний қарашларга нисбатан тоқатли бўлиш, рационал ҳамда прагматик тарзда ҳаракат қилиш, ўзига хос диний позицияга эга бўлиш каби)  тамойилларини фуқароларнинг турли қатламлари онгига (اية)оят, (خديث)ҳадис,(اجماء) ижмоъ, (قياس)қиёс, (استحثان)истеҳсон, (عرف)урф орқали сингдириш, жамиятни бирлаштиришда нақшбандия тариқатининг “дил-ба ёр-у даст ба-кор” ақидасидан унумли фойдаланиш самарали натижалар беришига оид янгиликлардан «AZON NEW MEDIA» МЧЖ таркибидаги AzonTV–илмий-маърифий онлайн телеканалининг туркум кўрсатувлари «Камбағалликни йўқотиш учун ислом қандай ечим таклиф қилади?» ва «Алоҳида мавзу» рукни остида эфирга узатилган «Мусулмонлар – энг замонавий инсонлар (бўлиши керак)» мавзусидаги кўрсатувларни   тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 3 июлдаги 01/07/872-сон маълумотномаси). Натижада, AzonTV – илмий-маърифий онлайн телеканалида бир қатор туркум кўрсатувларни тайёрлашда ҳамда Ўзбекистонда шахслар, динлар ва миллатлараро бағрикенглик муроса маданиятини шакллантиришнинг илмий жиҳатларини асослаш ва улардан дипломатик алоқаларни ўрнатишга хизмат қилган;
ўзбек халқининг диний бағрикенгликни юксалтириш анаъналари “миллий манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “ижтимоий адолат”, “миллий урф-одат” сингари бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи тамойиллари (اهل السنة والجماعة) “аҳли сунна ва-л-жамоа” ақидаси ва  мотуридийлик таълимоти асосида очиб берилганлигига оид янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик омили мавзусидаги фундаментал тадқиқот доирасида «Диний бағрикенглик маданияти», «Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари» каби ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 9 ноябрдаги 6298-сон далолатномаси). Натижада, ўқув қўлланманинг «жаҳолатга қарши–маърифат» мавзусини тайёрлашга, ислом динининг маърифий ғояларини аҳоли турли қатламлари онгига сингдиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish