Болтаев Зафар Ихтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Муҳит билан боғланган узун пластинкасимон ва цилиндрик қовушқоқ-эластик қобиқларда тўлқин тарқалиши хусусиятлари», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/FM2.
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброхимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/Т.03.04
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Индиаминов Равшан Шукурович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муҳит билан боғланган узун пластинкасимон ва цилиндрик қовушқоқ-эластик қобиқларда тўлқин тарқалиши хусусиятлари назариясини ривожлантириш ва илмий асосини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи тартибли комплекс коэффициентли оддий бир жинсли дифференциал тенгламалар системасига олиб келинувчи спектрал масалани ечиш усулари ишлаб чиқилган;
диссепатив механик тизимларда тўлқинли тизим бўйича сўнишини ифодаловчи усулар ишлаб чиқилган;
диссепатив бир жинсли бўлмаган механик системалар учун эркин тебранишлар частотаси максимал яқинлашганда энергия диссепациясини интенсив бўлиши ва ҳаракатни қувурнинг суюқлилик контактида йиғилиши аниқланган;
қовушқоқ-эластик муҳитдаги тўлқин фаза тезлигининг қиймати (комплекс фаза тезлигининг ҳақиқий қисми), эластик муҳитдаги фаза тезлигининг қийматидан 10–15% кам бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пластинкасимон ва цилиндрик қобиқларда тўлқин тарқалиши бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи тартибли комплекс коэффициентли оддий бир жинсли дифференциал тенгламалар системасига олиб келинувчи спектрал масалани ечиш усулларидан №Ф–4-23 «Эластиклик назариясининг динамик масаласи уч ўлчовли бўлак-бўлак жинслардан иборат бўлган узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган тўлқинларнинг тарқалиши» грант лойиҳасидаги узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юк таъсирида муҳитда ҳосил бўладиган тўлқин диссипациясини ва кучланиш-деформация ҳолатини ҳисоблашга қўлланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 13 июлдаги ФТК 0313/466-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган кучланишлар ва деформация ҳолатини ҳисоблаш аниқлигини 20–30% оширишга имкон берган;
қовушқоқ-эластик муҳитдаги тўлқин фаза тезлигининг қиймати (комплекс фаза тезлигининг ҳақиқий қисми), эластик муҳитдаги фаза тезлигининг қийматидан 10–15% кам бўлишини ифодаловчи сонли натижалардан №Ф4-14 «Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлар таъсиридаги кучланиш-деформация ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш» грант лойиҳасида қувурларда тўлқин тарқалиш параметрларни ҳисоблашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 31 январдаги ФТК 03-13/101-сон маълумотномаси). Шунингдек, диссепатив бир жинсли бўлмаган механик системалар учун эркин тебранишлар частотаси максимал яқинлашганда энергия диссепациясини интенсив бўлиши ва ҳаракатни қувурнинг суюқлилик контактида йиғилиши натижаларидан ушбу лойҳадаги қувурларда ҳаракатланувчи суюқлик таъсирида қобиқда ҳосил бўладиган кўчиш резонанс ҳолатини аниқлашда қўлланилган.