Sayt test rejimida ishlamoqda

Орифжонова Гулраъно Равшан қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XIX-XX аср бошларига оид Ўзбекистон этномаданий меросини сақлаш, тадқиқ этиш ва намойиш этишнинг тарихий-маданий жиҳатлари», 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tar593. 
Илмий раҳбар: Рахимова Зухра Ибрагимовна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Tar.120.01. 
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Қаюмов Асрор Раимович, тарих фанлари номзоди 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX-XX аср бошларига оид Ўзбекистон этномаданий меросини сақлаш, тадқиқ этиш ва намойиш қилишнинг тарихий-маданий жиҳатлари асосида Этнография музейи концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XIX аср охири – XX аср бошларида яшаган аҳоли турмуш тарзидаги ўзгаришлар тураржойлар интеръери (никель кроват, европача стил), уй-рўзғор буюмлари (Император ва Хитой чинниси), аёллар ва эркаклар кийимлари (мурсак, европача костюм, фрак, кўзойнак, дўппи, этик), касб-ҳунар турлари (европача ва чиновник типажи)да ўз аксини топганлиги тарихий-этнографик адабиётлар, архив ва фонд манбалари орқали аниқланган;
Ўзбекистонга оид этнографик коллекциялар жаҳон музейларига 1865-1930 йилларда тўпланиб, сараланиб етиб борганлиги, 1930-1940 йилларда таснифланганлиги, 1950-1990 йилларда кўргазма ва экспозицияларда намойиш этилганлиги ва 1991 йилдан миллий музейлар билан ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги каби тарихий-тадрижий босқичларда шаклланганлиги аниқланган;
Ўзбекистон музейлари экспозицияларида XIX аср охири – XX аср бошлари тарихи этномаданий ҳаётнинг даврий ўзгаришлари акс эттирилмаганлиги аниқланган ва шу асосда номоддий мерос - фольклор, урф-одат, анъана ва маросимлар намойишига устиворлик берган ҳолда концептуал лойиҳа ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонга оид этнографик коллекциялар хориж музейлари фондларига мақсадли ташкил этилган экспедициялар, хорижлик ихлосманд коллекционерлар ҳамда дипломатик муносабатлар натижасида етиб борганлиги, натижада ноёб моддий ва номоддий мерос намуналари Россия Федерацияси, Германия, АҚШ, Буюк Британия, Франция каби давлатлардаги тарих, этнографик, бадиий ихтисосликдаги музейлар қаторида шахсий коллекцияларни ҳам бойитишга хизмат қилганлиги тарихий материаллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX-XX аср бошларига оид Ўзбекистон этномаданий меросини сақлаш, тадқиқ этиш ва намойиш этиш масалаларини ўрганиш асосида олинган қуйидаги натижалар жорий этилган: 
Ўзбекистон тарихи давлат музейи этнография фонди коллекцияларини илмий ўрганиш ва музей экспозициясидаги этнография бўлимларини Ўзбекистон музейларида фаолият олиб борган этнограф олимларнинг экспедициялари натижасида тўпланган этнографик коллекциялар асосида хорижда ташкил этилган музейлар, кўргазмалар, хориж этногафларининг ўзбек каштаси, гиламлари, заргарлик намуналари ва бошқа этнографик буюмлар юзасидан олиб борилган тадқиқотлар асосида бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1976-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон музейларидаги этнографик коллекциялар асосида Этнография музейи концепцияси ишлаб чиқилган;
XIX аср охири – XX аср бошларида яшаган аҳолининг турмуш тарзи, урф-одатлари, моддий ва маънавий тараққиётига оид этнографик коллекцияларни комплектлаштиришнинг илмий натижаларидан Ўзбекистон давлат санъат музейининг амалий санъат бўлимида сақланувчи: либос, кашта, заргарлик, мис-кандакорликка оид предметларининг илмий паспорти, карточкаси, топографик рўйхатини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Маданият вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 01-12-10-291-сон далолатномаси). Натижада музей фондидан ўрин олган, илмий жиҳатдан ўрганилган экспонатлар ёрдамида янги мавзули кўргазма ва экспозициялар яратишга эришилган ва музей этнография фонди материалларини тадқиқ этишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
жаҳондаги йирик музейларда Ўзбекистонга оид этнографик коллекцияларнинг тарихий-тадрижий ривожланиш босқичларига оид хулосалардан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» канали орқали музейлар фондларида Ўзбекистонга оид сақланувчи материаллар ҳақидаги кўрсатувларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 мартдаги 02-40-484-сон далолатномаси). Ўзбекистон музейларининг коллекциялари асосидаги маълумотлар томошабинларнинг музейлар фаолиятига доир дунёқарашини бойитиш ва бу соҳада кенгроқ тасаввурга эга бўлишига ёрдам берган;
Ўзбекистон этнографиясининг ноёб фонд заҳираларида сақланувчи коллекцияларнинг таснифига оид маълумотлардан 2018 йил нашрга тайёрланган «Санъат асарларининг физик-кимёвий экспертизаси» ўқув қўлланмасида заргарлик, мис буюмлар, гилам, мато, чинни ва сопол намуналарини визуал экспертизасига оид мавзуларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2020 йил 10 июньдаги 01-17/186-583-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари музей фонд намуналарига таянган ҳолда мавзуларни тайёрлаш, уларни бирламчи манбалар асосида илмий хулосаларни кенгайтиришда қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish