Норова Малика Файзуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сайфиддин Бохарзийнинг тасаввуф тарихидаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal261.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Махмудова Гули Талибовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сайфиддин Бохарзийнинг тасаввуф тарихида тутган ўрни ва тасаввуфий меросининг моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мутафаккирнинг “Китоби шарҳи асмо ал ҳусна”, “Китоби аврод”, “Китоби рисолаи ишқ”, “Рубоиёти Шайхул Олам Сайфиддин Бохарзий” асарлари асосида унинг онтологик (борлиқ, йўқлик, фано, бақо, олам ва одам) ва гносеологик (илм, амал, олим, жоҳил, қалб кўзи (басират)) каби ғоялари фалсафий категориялар сифатида далилланган;
“Китоби фатво ва воқеоти ирфонийи Бохарзий” ва “Рубоиёти Шайхул Олам Сайфиддин Бохарзий” китобларида кўрсатилган, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, маънавий барқарорликка эришиш ғояларининг ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши очиб берилган;
вақф ҳужжати асосида Сайфиддин Бохарзийнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган муроса фалсафасига оид фаолияти ва ташаббуслари очиб берилган;
Сайфиддин Бохарзий “Рисолаи васиёйи Бохарзий” асарида илгари сурган “яхши уруғ, яхши жой, яхши ўғит, қулай вақт” концепцияси “комил инсон”-ғоясининг генезиси эканлиги мантиқий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сайфиддин Бохарзийнинг тасаввуф тарихидаги ўрнини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
вақф ҳужжати асосида Сайфиддин Бохарзийнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган муроса фалсафасига оид фаолияти ва ташаббуслари билан боғлиқ илмий хулосалардан 44-20/60 рақамли “Бухоро ҳунармандчилиги дунё нигоҳида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017 йил) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 89-03-3773-сон маълумотномаси). Натижада жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, ёшлар маънавий салоҳиятини янада такомиллаштириш каби профилактик тадбирларда юқори натижаларга эришилган;
мутафаккирнинг “Китоби шарҳи асмо ал ҳусна”, “Китоби аврод”, “Китоби рисолаи ишқ”, “Рубоиёти Шайхул Олам Сайфиддин Бохарзий” асарлари асосида унинг онтологик (борлиқ, йўқлик, фано, бақо, олам ва одам) ва гносеологик (илм, амал, олим, жоҳил, қалб кўзи (басират)) каби ғоялари фалсафий категориялар сифатида далилланганлигига оид илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Бухоро вилоятида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказишда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бухоро шаҳар кенгашининг илмий-маданий жамоатчиликни хабардор қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 01/12-06-3691-сон маълумотномаси). Натижада илмий янгиликлар ўсиб келаётган ёш авлодда тасаввуф таълимоти, ислом фалсафаси, айниқса, ислом дини ниқоби остида фаолият олиб бораётган бузғунчи диний-экстремистик оқимларнинг соф исломдан йироқ эканлиги борасида тўғри тасаввур ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
“Китоби фатво ва воқеоти ирфонийи Бохарзий” ва “Рубоиёти Шайхул Олам Сайфиддин Бохарзий” китобларида кўрсатилган, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, маънавий барқарорликка эришиш ғояларининг ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутишига оид назарий умумлашма ва методик тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими томонидан ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 15 октябрдаги 03/07-881-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг диний ақидапарастлик, экстремизм ғоялари ҳамда хар хил “оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидларга қарши тура оладиган мустаҳкам иммунитетини шакллантиришга хизмат қилган;
Сайфиддин Бохарзий “Рисолаи васиёйи Бохарзий” асарида илгари сурган “яхши уруғ, яхши жой, яхши ўғит, қулай вақт” концепцияси “комил инсон” ғоясининг генезиси эканлиги мантиқий асосланган натижалар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Асрларнинг асраганлари”, “Мозий бисотидан”, “Бухоро: кеча ва бугун”, “Қадриятлар қадим бешиги”, “Бухоро тарих нигоҳида” каби туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган ҳамда тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 19 октябрдаги 1/275-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабин ва радиотингловчиларда Сайфиддин Бохарзий маънавий мероси ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга, баркамол шахс сифатида камолотга эришишга замин яратган.