Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедов Шухрат Бахроновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Россия империясининг Туркистонда ислом динига доир сиёсати (1864-1917 йй.), 07.00.01. — Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.1. DSc./Таr.13 рақам билан рўйхатга олинган.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Кобзева Ольга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор, Исакова Муҳайё Сражидиновна, тарих фанлари доктори; Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистонда Россия империясининг ислом динига оид давлат сиёсати моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон ўлкасида исломни “эътиборсиз қолдириш” деб номланган сиёсатни эълон қилган империя маъмурияти, аслида аҳолининг шариат қонунларига асосланган иқтисодий ҳаётига фаол аралашиб, мусулмон аҳолисининг турмуш тарзига ўзгартиришлар киритиши жараёнида иқтисодий ва клерикал (диний) элитани четлатиб, ислом мавқеини пасайтиришга фаол ҳаракат қилганлиги далилланган;
маъмурият томонидан мактаб ва мадрасаларнинг ички ишларига фаол аралашиш сиёсати ишлаб чиқилиб, ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижасида мадрасалардаги кадрлар сиёсати назоратга олиниб, амалда мадрасалар очилишига йўл қўйилмайдиган қатор омиллар, жумладан, вақф ҳужжатларининг бекор қилиниши оқибатида мадрасаларни ёпиш жараёнлари бошланганлиги исботланган; 
Туркистон ўлкасидаги таълим тизимига оид сиёсатда маҳаллий аҳоли ҳаётидан ислом таълимини аста-секинлик билан сиқиб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, рус мактабларига айнан мусулмон фарзандларини жалб этишнинг бошланиши туб аҳоли орасида норозиликларни келтириб чиқарганликлари асосланган;
мусулмон ўқув юртларининг давлат томонидан тартибга солиниши ислом дини таълим муассасаларига муносабатда хато сиёсат юритилишига, шунингдек, ҳокимиятнинг вақф масаласини ҳал қилишда етарли маълумотга эга бўлмаганлиги қатор тартибсизликларга, жумладан, 1898 йилги Россия ҳукмронлигига қарши Андижон қўзғолонига сабаб бўлганлиги далилланган; 
1898 йилдаги Андижон қўзғолони Туркистон генерал-губернаторлиги маъмуриятининг минтақада исломга оид давлат сиёсатининг тактикаси ва стратегиясини белгилашда мусулмон руҳонийларига таяниш борасидаги хоҳиш-истакларини сўндириб, 1884 йилги ўлка мусулмонлари Диний идорасини ташкил этиш борасидаги ҳаракатларда маҳаллий ислом элитаси асосий роль ўйнаган бўлса, кейинги иккита – 1899 ва 1908 йиллардаги уринишларда эса ушбу мураккаб муаммони ҳал қилиш ишидан ислом руҳонийлари бутунлай четлаштирилиб, минтақа мусулмонларининг бошқарув ташкилотини тузиш масаласи 1917 йилга қадар ўз ечимини топмасдан натижада ўлка маъмурияти ислом динига оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмаганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1864-1917 йилларда Россия империясининг Туркистонда ислом динига доир сиёсати тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диссертация орқали XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Ўрта Осиё жамияти мусулмонларининг маънавий-диний ҳолатини тавсифлаш, мустамлака маъмуриятининг ислом дини ва унинг институтларига доир сиёсати мазмунини очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 12 апрелдаги 02-03/2353-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун методик қўлланмалар ва хрестоматиялар яратиш имконияти ошган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институт¬ларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагидаги “Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг “Бухоро вилоятида ёшларнинг маданий мерос соҳасидаги билимларини ошириш” 35-06-15-рақамли грант лойиҳаси доирасида “Отчёты ревизии графа К.К.Палена как источник для изучения колониальной политики Российской империи в Средней Азии» (“Граф К.К.Пален тафтишининг ҳисоботлари Россия империясининг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилик сиёсатини ўрганиш манбаси сифатида”) номли илмий қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагидаги “Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг 2016 йил 16 ноябрдаги 28-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро вилоятида ёшларнинг маданий мерос соҳасидаги билимларини оширишга хизмат қилган;
империя маъмурияти томонидан мактаб ва мадрасаларнинг ички ишларига фаол аралашиш сиёсати ишлаб чиқилиши, ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижасида мадрасалардаги кадрлар сиёсати назоратга олиниши, амалда мадрасалар очилишига йўл қўйилмайдиган қатор омиллар, вақф ҳужжатларининг бекор қилиниши оқибатида мадрасаларни ёпиш жараёнларига доир илмий материаллар Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси материаллари ва республика музейларининг экспозицияларини шакллантиришда қўлланилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2017 йил 23 февралдаги 01-11-04-1426-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар музейнинг “Ҳужжатлар ва фонотека” фондини бойитиш билан бирга Россия империясининг Туркистонда ислом динига нисбатан қўллаган сиёсатини очиб беришга хизмат қилган;
мусулмон ўқув юртларини ўлка бошқаруви томонидан давлат томонидан тартибга солиниши, ислом дини таълим муассасаларига муносабатда хато сиёсат юритилиши, шунингдек, ҳокимиятнинг вақф масаласини ҳал қилишдаги етарли маълумотга эга бўлмаганлиги қатор тартибсизликларга, жумладан, 1898 йилги Россия ҳукмронлигига қарши Андижон қўзғолонига сабаб бўлганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston tarixi” каналида 2019 йил 26 ноябридаги «Установление советской власти в Туркестане. Автономия Туркестана» (“Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. Туркистон мухторияти”) кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК нинг 2020 йил 21 июлдаги 02-40-740-сон маълумотномаси). Кўрсатувда Россия ҳукмронлиги даврида диний сиёсат юритилишининг маҳаллий зиёлиларнинг тақдирига таъсири бўйича тарихий ҳақиқатлар очиб берилиши баробарида телетомошабинларга объектив маълумотлар етказилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish