Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқурбонов Фурқат Бозоровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги самарали комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтези ва тадқиқоти», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К3.

Илмий раҳбар: Тўраев Хайит Худайназарович,кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Рафиқов Адҳам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори самарали комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитларни синтез қилиш ва уларни қўллаб индивидуал ҳамда аралаш эритмалардан нодир ва рангли металлар ионларининг сорбция жараёнига татбиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эпихлоргидрин-карбамид (тиокарбамид) ҳамда формалин-карбамид (тиокарбамид) асосидаги маҳсулотларнинг полиэтиленполиамин, меламин, ГИПАН, ортофосфат кислота билан реакцияси натижасида таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомлари сақлаган комплекс ҳосил қилувчи полифункционал, термокимёвий барқарор, танловчан ионитлар яратилган;

диметилолкарбамид ва диметилолтиокарбамиднинг ГИПАН ва ортофосфат кислота билан ўзаро реакцияси натижасида маҳаллий хомашёлар асосида янги, самарали ва арзон комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтез қилинган;

синтез жараёнини кинетик тадқиқ қилиш орқали реакциянинг тезлик константаси, активланиш энергияси, олинган ионитлар физикавий ва кимёвий хоссаларининг ҳароратга, бошланғич моддалар концентрацияси ва бошқа омилларга боғлиқлиги аниқланган;

бошланғич моддалар кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг импорт ўрнини босувчи, комплекс ҳосил қилувчи ионитлар асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига (кумуш, кобальт, рух, никель, мис, қўрғошин металлари сорбцияси, сорбцион сиғими, функционал гуруҳларнинг диссоциаланиш даражаси) боғлиқлиги исботланган;

диметилолкарбамид (диметилолтиокарбамид) ва диглицидилкарбамид (диглицидилтиокарбамид) асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Комплекс ҳосил қилувчи ионитларни синтез қилиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар «Ўзкимёсаноат» АЖ га қарашли корхоналар оқава сувларини тозалаш, уни юмшатишга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 4 ноябрдаги 05-3583/М-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган янги комплекс ҳосил қилувчи ионитларни қўллаб, ишлаб чиқилган нодир ва рангли металларни ажратиш усули гидрометаллургия саноати чиқинди сувлари таркибидаги қимматбаҳо металл ионларини концентрлаш ва ажратиб олишда тавсия этиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish