Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Санжар Аслоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фаридуддин Атторнинг ижтимоий-фалсафий ғоялари», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B.2020.1.PhD/Fal 410.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар:Шодиев Рустам Тоҳирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ахмедова Зебинисо Азимовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент Давлат Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фаридуддин Аттор асарларидаги ижтимоий-фалсафий ғояларни очиб бериш ҳамда ёш авлод тарбиясида фойдаланиш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фаридуддин Аттор ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ва диний-ирфоний қарашларидаги «Аҳли пок» концепцияси жамиятда эгоизм, ахлоқий бузуқлик, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш билан узвий боғлиқлиги «Мантиқ ут-тайр», «Уштурнома» каби ирфоний-фалсафий манбалар асосида далилланган;
Фаридудин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» ва «Асрорнома» асарларидаги онтологик ва гносеологик қарашларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни   «муҳаббат» ва «маърифат» тушунчалар воситасида асосланган; 
жамият ҳамжиҳатлиги учун зарур бўлган футувват масаласи ёш авлодни миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашдаги ўрни “Тазкират ул-авлиё” асари асосида далилланган; 
ахлоқий фазилатлар «ақл», «илм», «ҳилм», «шукр», «сабр» категорияларининг диалектик алоқадорлиги, фаталистик ёндашув асосида жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда инсонлар ўртасида интеграцион аҳамияти «Ҳаётнома» асари асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаридуддин Аттор маънавий меросида ижтимоий-фалсафий ғояларнинг таҳлилини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фаридудин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» ва «Асрорнома» асарларидаги онтологик ва гносеологик қарашларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни   «муҳаббат» ва «маърифат» тушунчалар воситасида асосланганлигига оид илмий хулосалари ва янгиликларидан Бухоро вилоят ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида бажарилган 66-12/192 рақамли «Ҳунар ризқ карвони» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2885-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда миллий ўзликни англаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга имкон берган;
Фаридуддин Аттор ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ва диний-ирфоний қарашларидаги «Аҳли пок» концепцияси жамиятда эгоизм, ахлоқий бузуқлик, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш билан узвий боғлиқлиги «Мантиқ ут-тайр», «Уштурнома» каби ирфоний-фалсафий манбалар асосида далилланганлигига оид илмий-назарий хулосаларидан Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тадбирларида,жумладан, «Юртим тарихини ўрганаман» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни тайёрлашда, «Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!» шиори остида туркум чораларни амалга оширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» каби вазифалар ижросида фойдаланилган (Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг 2020 йил 24 июльдаги02/07-659-сон маълумотномаси). Натижада ахлоқ, маънавий фазилатлар, миллий тарбияда Шарқ мутафаккирларининг қарашларинини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга ижобий таъсир кўрсатган;
ахлоқий фазилатлар «ақл», «илм», «ҳилм», «шукр», «сабр» категорияларининг диалектик алоқадорлиги, фаталистик ёндашув асосида жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда инсонлар ўртасида интеграцион аҳамияти «Ҳаётнома» асари асосида очиб берилганлигига оид қарашларидан Ёшлар Иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сонқарори билан тасдиқланган концепцияни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида 2,3,4,5,6,10-бандларда белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2020 йил 20 августдаги04-13/2232-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар фаоллигини оширишга, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор ёшлар сафининг кенгайишига ҳисса қўшилган. 
жамият ҳамжиҳатлиги учун зарур бўлган футувват масаласи ёш авлодни миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашдаги ўрни “Тазкират ул-авлиё” асари асосида далилланганлигига оид илмий диссертация хулоса ва тавсияларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом Бухоро», «Ўзига ўхшайди ўзбек», «Тил-миллат кўзгуси» каби кўрсатувларида  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 7 августдаги 1/159-сон маълумотномаси). Натижада  Фаридуддин Аттор маънавий меросининг ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, баркамол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish