Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилавов Ўктамжон Ғуломовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобал барқарор тараққиётда экологик партияларнинг роли (ижтимоий-фалсафий таҳлил», 09.00.04-Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Fal49
Илмий маслаҳатчи: [Мамашокиров Саидмурод], фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05. 
Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Қарлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал барқарор тараққиёт жараёнида экологик партиялар фаолиятини структуравий-функционал уйғунлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўналишларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан аослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал барқарор тараққиёт борасида яратилган фалсафий таълимотлар ва замонавий умумметодологик қарашлар ва ёндашишларнинг фалсафий таҳлили негизида умуминсоний барқарор тараққиёт жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши, пировард натижада буларнинг ўзи умумэкологик манфаатларининг ифодасига айланиши асосланган;
“табиат – жамият - инсон” тизими муносабатида экологик партиялар жамият ҳаётида экологик фаолиятни назарий ва илмий-ташкилий ва ҳуқуқий-экологик жиҳатдан амалга оширишда етакчилик мақомини касб этиши ҳамда интеллектуал бой ва социокреатив янги авлоднинг экологик онги ва экологик маданиятини юксалтиришда ҳуқуқий-экологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этиши фалсафий асосланган;
атроф табиий муҳитни ифлослантирган ва чиқиндилар жойлаштирилган жисмоний ва юридик шахслар учун компенсация тўловларини қўллашнинг зарурати фалсай-ҳуқуқий жиҳатдан асосланган;
миллий давлат экологик партияларининг халқаро интеграцион жараёнлар глобаллашувидаги фаол иштирокининг халқаро сиёсий мавқеини белгилайдиган умумий мезон даражасига кўтарилиши фалсафий жиҳатдан асослаб берилган;
умуминсоний барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тамойилларини жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши, пировард натижада бу омилларнинг ўзи умумэкологик манфаатларининг ифодасига айланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал барқарор тараққиёт жараёнида экологик партиялар фаолиятини структуравий-функционал уйғунлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
глобал барқарор тараққиёт борасида яратилган фалсафий таълимотлар ва замонавий умумметодологик қарашлар ва ёндашишларнинг фалсафий таҳлили негизида умуминсоний барқарор тараққиёт жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши, пировард натижада буларнинг ўзи умумэкологик манфаатларининг ифодасига айланиши бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қонун ҳужжатларини ҳуқуқий-экологик экспертизадан ўтказиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31майдаги маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг экологик муаммолар бўйича қонуний чора-тадбирларини фалсафий-экологик жиҳатдан кўриб чиқишни такомиллаштириш ва чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
“табиат – жамият - инсон” тизими муносабатида экологик партиялар жамият ҳаётида экологик фаолиятни назарий ва илмий-ташкилий ва ҳуқуқий-экологик жиҳатдан амалга оширишда етакчилик мақомини касб этиши ҳамда интеллектуал бой ва социокреатив янги авлоднинг экологик онги ва экологик маданиятини юксалтиришда ҳуқуқий-экологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этиши ҳамда экологик партиянинг халқаро интеграцион жараёнлар глобаллашувидаги фаол иштироки бўйича фалсафий хулосалардан Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатда атроф муҳитни ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон экологик партиясининг 2021 йил  29 майдаги 05-/309-сон далолатномаси). Натижалар  Ўзбекистон экологик партиясининг ҳудудий бўлимларида, мамлакатда атроф муҳитни ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суришга хизмат қилади.
атроф табиий муҳитни ифлослантирган ва чиқиндилар жойлаштирилган жисмоний ва юридик шахслар учун компенсация тўловларини қўллашнинг заруратининг фалсай-ҳуқуқий хулосаларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”, 2021 йил 10 апрельдаги 202-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф таббиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” (“Республика ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирган ва чиқиндиларни жойлаштирган жисмоний ва юридик шахслар учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом”), 2021 йил 10 апрельдаги 199-сон “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 апрелдаги 12-18-6-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасида экология соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг илмий-фалсафий жиҳатдан баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish