Абдуллаева Садокат Шоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Илдиз меваларни бир зумда босимни тушуриш усулида тозалаш ва майдалашда намсизлантириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T5.
Илмий раҳбар: Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмаил Бабаджанович, техника фанлари доктори, доцент; Чориев Абдусаттор Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хомашёни чиқитга чиқармасдан илдиз ва туганак меваларни тозалаш ва тайёр пюре олишни таъминловчи босимни бир зумда тушириш усули (ББЗТУ) билан хомашёни тозалаш ва пюре олишнинг самарали жараёнларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ББЗТУда хомашё тозалаш даражаси кўпроқ, унинг дастлабки намлиги U, ўткир буғнинг ортиқча нисбий босими Р/Ро га боғлиқ, хомашё эквивалент диаметри ва ифлосланганлиги эса тозалаш жараёни самарадорлигига таъсир этмайди, аппаратнинг тўлдириш коэффициентининг эса деярли таъсири йўқлиги аниқланган;
ўткир буғнинг нисбий босими Р/Ро–2,4 дан 4 гача ортганда пюре тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги илдиз меванинг турига қараб 4–5 марта ошиши аниқланган;
қайта ишланаётган объектларни тозалаш ва майдалашда бир вақтни ўзида намсизлантириш жараёни ҳам бориши аниқланган;
паротермик жараёнига нисбатан ББЗТУ билан илдиз меваларни тозалаш жараёнида 7–20% жадаллаштирилган;
ББЗТУ ёрдамида майдалаш ва пюре олишни илдиз меваларнинг эквивалент диаметрига боғлиқлигининг самарадорлик чегараси аниқланган;
хомашёни кам йўқотилишлар билан самарадор тозалаш механизмини очиб берувчи ББЗТУда тозалаш жараёнининг физик модели яратилган;
илдиз меваларни тозалаш ва улардан пюре олишга мўлжалланган ББЗТ аппаратларини ҳисоблашнинг муҳандислик методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Илдиз меваларнибосимни бир зумда тушириш усулида тозалаш ва майдалашда намсизлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
босимни бир зумда тушириш усулида тозалаш ва майдалаш учун мўлжалланган аппарат «Нефть-газ ва кимё машинасозлиги заводи» АЖда жорий қилинган («Нефть-газ ва кимё машинасозлиги заводи» АЖнинг 2016 йил 26 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши иккита жараённи (тозалаш ва пюре олиш) битта аппаратда олиб бориш имконини беради, бунда ҳар хил аралашмалардан тозалаш, ювиш ва калибровка қилиш жараёнлари қисқартирилади ва сувни тежашга эришилади. ББЗТУдаги жараён ва аппаратни ҳисоблаш муҳандислик услуби яратилган ва «Нефть-газ ва кимё машинасозлиги заводи» АЖга берилган. Ушбу услуб ББЗТУга асосланган саноат тозалаш қурилмаларини ҳисоблаш ва ясаш имконини беради;
«Асептик усулда консерваланган сабзавот пюрелари» техникавий шартлар (Тs 20155874-01:2016), ташкилот стандарти ишлаб чиқилган. Таклиф этилган технология асосида илдиз мевалардан саноат миқёсида кимёвий таркибини максимал даражада сақлаб қолган ҳолда пюре олиш имконини беради.