Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Муҳаммадризо Мамуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёрмуҳаммад Ёрий ва унинг адабий мероси», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil.955.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Мўминжон, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Деҳқонов Акромжон Қодирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ёрийнинг ҳаёт йўли, илмий биографиясини яратиш, адабий меросини, шеърларининг манбаларини аниқлаш ва ўрганиш орқали уларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳамда шоир маҳоратини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ёрмуҳаммад Ёрийнинг ҳаёт йўли тегишли манбалар ҳамда биографик метод асосида муайян тизимга солинган ва қўлёзма девон, баёз ва тазкиралардаги адабий мероси аниқланиб, дастхат девони табдил қилинган ва таҳрирга тортилган, Ёрий шеъриятининг йўналишлари дунёвий, уҳровий, тасаввуфий, риндона, ҳажвий мавзуларда бўлганлиги асосланган; 
Ёрмуҳаммад Ёрий мухаммаслари ҳамда татаббуъларининг мазмунан теран ва шаклан мукаммаллиги, айниқса, бирор бир шоирнинг ғазалига аввалига тахмис боғлаб, кейин шу тахмис йўлида мутлақо янги мухаммас ёзганлиги ёки бирор ғазални таржима қилиб, шу мавзу, шаклда ғазал битганлиги далилланган;
шоир шеъриятининг жанр қурилишида мумтоз шеъриятда фаол истеъмолда бўлган шаклларни истифода этиш билан бирга, қатор лирик жанрлар композициясида ислоҳ ясаганлиги, шунингдек, араб ва форс тилларидан қилган таржималарида асл матнда илгари сурилган ғояларни ўзбек тилида маҳорат билан ёритганлиги очиб берилган; 
Ёрий шеъриятида диний ва дунёвий шеърларда учрайдиган бадиий тасвир воситаларидан ташбеҳ, истиора, тазод, талмеҳ, таъдид, ийҳом, тажнис, такрирнинг қатор турлари ва бошқа бадиий тасвир усулларидан моҳирона фойдаланганлиги, ҳазаж баҳрининг бир неча тармоғида ғазаллар ёзгани, рамал, мунсареҳ, мужтасс, шунингдек, мураккаб вазнлардан комил каби ўнга яқин баҳрда шеърлар битгани, шулар орқали Ёрий мумтоз шеъриятда ноёб истеъдод эгаси эканлиги исботланган. 
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Ёрмуҳаммад Ёрий ҳаёти ва ижодини ўрганиш  тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
шоир шеъриятининг жанр қурилишида мумтоз шеъриятда фаол истеъмолда бўлган шаклларни истифода этганлиги, қатор лирик жанрларда ислоҳ ясаганлиги, шунингдек, араб ва форс тилларидан қилган таржималарида асл манбада илгари сурилган ғояларни ўзбек тилида маҳорат билан ёритиб берганлигига оид натижаларидан ModeHED - “Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” (2015-2018) номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5487-сон маълумотномаси). Нaтижaдa ўзбек тили ва адабиёти ҳамда педагогика-психология таълим йўналишларида адабиётшунослик назарияси, адабиётшуносликка кириш, матншунослик соҳасини ўқитишнинг самарадорлиги ошган;
Ёрмуҳаммад Ёрийнинг дастхат девонини табдил, таҳрир ва тадқиқ қилиш жараёнида шеъриятининг йўналишлари уҳровий, тасаввуфий, риндона, дунёвий, ҳажвий мавзуларда бўлганлиги, мухаммаслари ҳамда татаббуъларининг мазмунан теран ва шаклан мукаммаллиги, айниқса, бирор бир шоирнинг ғазалига аввалига тахмис боғлаб, кейин шу тахмис йўлида мутлақо янги мухаммас ёзганлиги ёки бирор ғазални таржима қилиб шу мавзу, шаклда ғазал битганлиги билан янгиликлар қилганлигига оид хулосалардан 2003-2007 йилларда бажарилган “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг инновацион методлари” мавзусидаги Ф–7.2.1 (ПФИ-1 фундаментал тадқиқотлар бўйича)  рақамли фундаментал лойиҳани номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5487-сон маълумотномаси). Нaтижaдa, таълим жараёнида ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, маданий, маърифий муаммолар ечимини топиш усулларидан тўғри вa сaмaрaли фoйдaлaнишгa эришилгaн;
Ёрийнинг адабий меросини қўлёзмалар, баёзлар ва жорий нашрлар асосида ўзаро қиёсланиб, муайян тизимга солиб чиқиш ва тадқиққа тортиш натижасида унинг асарларини илмий муомалага киритилганлиги ҳақидаги мулоҳазалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02-40-855 сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа ҳамда кўрсатувнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.
Ёрмуҳаммад Ёрийнинг ҳаёт йўли тегишли манбалар ҳамда биографик метод асосида муайян тизимга солинганлиги, қўлёзма девон, баёз ва тазкиралардаги  адабий мероси аниқланиб, дастхат девони табдил қилиниб, таҳрирга тортилганлиги, Ёрий шеъриятининг йўналишлари дунёвий, уҳровий, тасаввуфий, риндона, ҳажвий мавзуларда бўлганлигига оид хулосалардан 2019-2020 йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиканали ДУК “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 январдаги Ўз 10-9-10 сон маълумотномаси). Натижада, Қўқон адабий муҳити ва унда Ёрийнинг ўрни, унинг Муқимий, Фурқат, Муҳаййир ҳамда бошқа шоирлар билан ижодий алоқаларини ёритиш муаммолари ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish