Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтназарова Оксана Муратбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бентонит гилмоясини модификациялаш ва органобентонит иштирикода бўёвчи моддаларнинг адсорбция жараёнини тадқиқ этиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2213.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори; Эркабаев Фуркат Ильясович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Крантау гили асосида юқори самарали органобентонитлар олиш технологияси яратиш ва уларнинг асосий физик, кимёвий ва адсорбцион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гил ва гексадецилтриметиламмоний бромиднинг 10:1,3, гил ва хитозаннинг 10:0,7 оғирлик нисбатларида Кантау гили асосидаги органобентонитлар синтезининг мақбул шартлари аниқланган; 
олинган адсорбентларнинг турли адсорбатлар – бензол, сув, пиридин, катионли ва анионли бўёқлар, анионли ва ион тутмаган сирт фаол моддалар (СФМ)га нисбатан адсорбцион хоссалари аниқланган; 
статик ва динамик шароитларда бўёқлар ва сирт фаол моддаларнинг органобентонитларда адсорбцияланиш механизмлари ҳамда адсорбент сиртида адсорбатнинг аралаш қатламларининг шаклланиши аниқланган;
БЭТ назарияси ва Ленгмюр тенгламалари ёрдамида адсорбция изотермаларини структуравий ва сорбцион кўрсаткичлари ҳамда ғоваклик ҳажмларини тавсифлаш орқали ГДТМА-КР ва Х-КР намуналари микро ва мезоғовакли тузилишга эга эканлиги исботланган; 
адсорбцион ва технологик хусусиятлари юқори бўлган органобентонитлар ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган; 
органобентонитли адсорбентлар ёрдамида саноат оқава сувларини органик ва ноорганик бирикмалардан комплекс тозалашнинг мақбул шартлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бентонитлар ва органик модификаторлар асосида модификацияланган адсорбентлар олиш ва уларнинг сорбция хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Крантау бентонити асосида органик СФМлар билан модификацияланган органобентонит адсорбентларни олиш технологияси «BOSTON MEGA TEKSTIL» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 10 февралдаги 02/18-1-296-сон маълумотнома). Натижада, турдош импорт асосидаги адсорбентларга нисбатан 3 баробар арзон органобентонит адсорбентларни ишлаб чиқариш имконини берган;
олинган органобентонит адсорбентлари ёрдамида тўқимачилик корхоналарининг саноат оқова сувларини бўёвчи моддалар ва СФМлардан тозалаш технологияси «BOSTON MEGA TEKSTIL» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 10 февралдаги 02/18-1-296-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни бўёқ моддалар ва СФМлардан тозалаш 90% дан ортиқ қийматга етиши натижасида ишлаб чиқаришнинг технологик циклига тозаланган сувни қайтариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish