Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Зокиржоннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида микроэлементли оддий фосфорли ва мураккаб ўғитлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Т336.
Илмий маслаҳатчи: Шамшидинов Исраилжан Тургунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида микроэлементли оддий фосфорли ва мураккаб ўғитлар олиш технологиясини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сульфат кислота эритмалари, термик ва экстракцион фосфат кислоталари ҳамда нитрофосфат эритмалари билан ишлатилган саноат катализаторлари (НТК-4, ГИАП-10, рух ацетатли), рангли металлургия оралиқ маҳсулотлари (мисли чанг, рух буғланмаси)  ва чиқиндиларидан микроэлементларни ажратиб олиш жараёнларининг энг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор турли усуллар билан мис, рух, кобальт, никель ва марганец фосфатларининг термодинамик тавсифлари ҳисоблаб чиқилган ва улар сульфат тузларининг аммофос ҳамда қўшалоқ суперфосфат таркибий қисмлари билан ўзаро таъсирлашишидан микроэлементлар дигидро- ва гидрофосфатларининг ҳосил бўлиши мумкинлиги аниқланган;
фосфат кислотали ва нитрофосфат эритмаларидаги микроэлементлар ҳолатларига аммонийлаш даражаси (рН)нинг таъсири аниқланган, рН муҳитига боғлиқ ҳолда микроэлементларнинг Me(HPO4)2, MeHPO4 ва [Me(NH3)(H2O)]HPO4 тарзида мавжуд бўлиши исботланган;
микроэлементларнинг сульфатли тузлари нитроаммофос таркибий қисмлари билан ўзаро таъсирлашиши натижасида MeSO4·(NH4)2SO4·6H2O, Zn3(PO4)2·4H2O, CuNH4PO4·H2O, ZnNH4PO4·H2O бирикмаларини ҳосил қилиши асосланган;
илк бор таркибида микроэлементлар бўлган  фосфат кислотасини, нитрат ва фосфат кислоталари аралашмасини аммонийлаш жараёнида ҳосил бўладиган Me(NH3)HPO4 и [Me(NH3)(H2O)]HPO4 умумий формулали микроэлементли бирикмалар амингидрофосфатлар ва моноакваамингидрофосфатлар қоришмасининг тузилиши аниқланган, уларнинг ҳосил бўлиши инфрақизил ва диффузион нурланишнинг электрон спектрлари асосида исботланган;
илк бор мис сульфатнинг фосфат кислотали эритмаларидан янги CuSO4·CuHPO4·2H2O бирикмаси ажратиб олинган ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида унинг мавжудлиги аниқланган;
илк бор Zn(CH3COO)2-NH4NO3-H2O системасини ўрганилганда Zn(CH3COO)2·NH4NO3 таркибли янги бирикма ҳосил бўлади, у ажратиб олинган ва физик-кимёвий тадқиқот усуллари билан аниқланган;
сувли эритмаларда микроэлементлар сульфатли тузларининг монокальцийфосфат билан ўзаро таъсири монокальцийфосфатнинг гидролизланиши ва кальций сульфатнинг дигидрати ҳамда микроэлементли  гидрофосфатларнинг ҳосил бўлиши билан бирга кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида микроэлементли оддий фосфорли ва мураккаб ўғитлар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мураккаб азот-фосфорли ўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05912, 2019 й.). Натижада, ЭФК ва аммоний нитрат билан фаолланган ЭФКни  карбонатли хомашёлар билан нейтраллаш, суспензияни буғлатиш, донадорлаш ва қуритиш орқали концентрацияланган кальций ва магнийфосфатли ўғитлар олиш имконини берган; 
ишлатилган саноат катализаторларидан, рангли металлургия саноат  ишлаб чиқаришининг оралиқ маҳсулотларидан ва чиқиндиларидан микроэлементларни ажратиб олиш ва таркибида микроэлементлар бўлган азот-фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси “Qo’qon superfosfat zavodi” АЖнинг «2021-2030 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган (Ўзкимёсаноат АЖнинг 2020 йил 28 декабрдаги 14-6031-сон маълумотномаси.) Натижада, пахта ўсимлигини ҳосилдорлигини 2-3 центнерга ошириш имконини беради;
минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологиясига оид маълумотлар ва хулосалар бакалавр ва магистрлари учун “Мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблар” фанидан ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Нашр рухсатномаси, 13.03.2013 й., №82-089). Натижада, мазкур ўқув қўлланмаси микроэлементли минерал ўғитлар олиш технологияси соҳасида талабалар билимларини бойитишга ва мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish