Назаров Бахтиёржон Мамажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзгарувчан ва кучли континентал иқлим шароитида глаукоманинг тарқалиши, шаклланиши, клиник кечиши ва профилактикаси», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1463. 
Илмий раҳбар: Мамасалиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Салохидинов Зухридин Салохидинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Икрамов Азизбек Фазилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзгарувчан ва кучли континентал иқлим шароитида глаукомани эрта босқичда аниқлаш ва минтақавий профилактикасини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий иқлим ўзгаришларининг прогностик аҳамиятини баҳолаш орқали глаукома кечишининг эпидемиологик ва клиник хусусиятлари аниқланган;
глаукома, преглаукома ва офтальмогипертензия кечишининг оғирлашиш хавфи мавсумий хусусиятга эга бўлган атмосфера жараёнларининг метеотроп таъсирига узвий боғлиқлиги аниқланган;
ўзгарувчан ва кескин континентал иқлим шароитида климатик омилларнинг абсолют кўрсаткичларини стратификациялаш орқали глаукома жараёнларининг зўрайиш сабаблари (АтБ ≥945 мб, ҳавониг нисбий намлиги 46%, ҳаво ҳароратини тебранишлари ≥-5,2°С) асосланган;
махсус мавсумий метео- ва климатограммалар орқали касалликнинг ўткир хуружлари ривожланиш хавфини олдини олишга қаратилган метеопрофилактика тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тез ўзгарувчан иқлим шароитида касалликнинг тарқалиши ва кечишининг хусусиятларидан фойдаланган ҳолда метеорологик профилактика тизимини ишлаб чиқиш орқали глаукомани даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумий клиник амалиётда глаукомани эрта босқичда аниқлаш ва минтақавий профилактикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Умумий клиник амалиётда глаукомани эрта босқичда аниқлаш ва минтақавий профилактикасини такомиллаштириш усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 8н-з/17-сон маълумотномаси). Глаукоматоз жараёнлар кечишини метеорологик башорат қилиш бўйича таклиф этилган тавсиялар, касалликнинг зўрайиш частотасини ва оғир шакллари ривожланишини камайтириш учун профилактики тизимини такомиллаштириш имконини берган;
глаукома профилактикасини сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонаси ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 8н-з/17-сон маълумотномаси). Глаукомани олдини олиш бўйича таклиф қилинган такомиллаштирилган профилактик чора-тадбирлар комплекси иқлимий алгоритмик жадваллар асосида глаукомани эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга имкон берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш