Толибов Дилшод Сирожовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Альцгеймер касаллигини эрта диагностикаси ва прогнозлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш, менежмент терапия», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Tib391.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улуғбек Худоярович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Альцгеймер касаллигини эрта босқичларини ташхисоти ва прогнозлаш алгоритмини оптималлаштириш ҳамда даволаш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Альцгеймер касаллигининг эрта ва кечки босқичлари ҳамда қон-томир деменциясидаги когнитив бузилишлар авж олиши олий нерв фаолияти билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
Альцгеймер касаллиги мавжуд беморларда Fe2+ катализатор билан оксидланишдан олдинги ва кейинги дегидроэпиандростерон-сульфат миқдори орасидаги манфий корреляция, когнитив бузилишлар билан касалликнинг оғирлик даражасига таъсири аниқланган;
беморлар қон зардобида Aβ42 ва АроЕ4 патологик оқсиллари АКнинг эрта диагностикасида хамда СМИда кузатиладиган когнитив бузилишларни таққослама ташхислашда клиник аҳамияти исботланган;
Альцгеймер касаллигини эрта ташхисотида когнитив бузилишларнинг клиник-биокимёвий, нейропсихологик, нейровизуализацион ва лаборатор кўрсаткичлар асосида диагностик кетма-кетлиги оптималлаштирилган;
Альцгеймер типли деменциянинг енгил ва ўрта оғирликдаги беморларда когнитив бузилишлар базис давосига NMDA-антагонисти ва ноотроп воситалар қўллаш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АК мавжуд беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Альцгеймер касаллиги эрта босқичларини ташхислаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05494, 27.11.2017 й.). Натижада Альцгеймер касаллигининг эрта босқичларини батафсил аниқлаш, диагностикани соддалаштириш, текширув вақтини 3 баробар камайтириш имконини берган;
Альцгеймер касаллигининг эрта ташхисоти бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Альцгеймер касаллигининг эрта ташхисотининг янги усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-д/244-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Альцгеймер типли деменцияларнинг эрта диагностика ва прогнозлаш технологиясини оптималлаш имконини берган;
Альцгеймер типли деменцияда менежмент терапияси бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Альцгеймер типли деменцияда менежмент терапияни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-д/244-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тасиянома Альцгеймер типли деменцияларнинг замонавий даволаш усулларини яхшилаш имконини берган;
Альцгеймер типли деменцияларнинг ривожланишини эрта диагностик мезонларини қўллаш ва замонавий даволаш тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотнинг тизимли таҳлил бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шахар 7-сонли клиник шифохонаси, Наманган шахар 1-сонли клиник шифохонаси, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида, шунингдек Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида АКни эрта босқичларида ташхислаш, прогнозлаш ва замонавий дифференциаллашган даволаш муддатини қисқартириш хамда асоратларни олдини олиш имконини берган.