Позилов Маъмуржон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экспериментал диабетда жигар митохондрияси функциясининг бузилишлари ҳамда уларни сальвифолин ва гликоразмулин билан коррекциялаш», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B3.
Илмий раҳбар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Сабиров Равшан Заирович, биология фанлари доктори, профессор; Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диабет моделида оқ каламушлар жигар митохондрияларининг мембранавий бузилишларини аниқлаш ҳамда уларни сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулин субстанцияси билан коррекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулиннинг мембранафаол хоссалари аниқланган;
in vitro тажрибаларда соғлом ҳайвонлар жигаридан ажратилган митохондрияларнинг ион каналлари ва энергетик метаболизм жараёнларига сальвифолин ва гликоразмулиннинг концентрацияга боғлиқ таъсири аниқланган;
экспериментал диабет шароитида сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулин субстанциясининг антиоксидант хоссалари, mPTPга ингибирловчи таъсир этиши, митоКАТФ-канал фаоллигига ва АТФ синтези жараёнига самарали таъсир этиши исботланган;
экспериментал диабетда жигар митохондрияси мембранасининг пассив ион ўтказувчанлиги ўзгариши ва ушбу шароитларда сальвифолин ҳамда гликоразмулиннинг коррекцияловчи таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Экспериментал диабетда жигар митохондрияси функциясининг бузилишлари ҳамда уларни сальвифолин ва гликоразмулин билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диабетга қарши янги самарали доривор восита яратишга ва уни фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзфармсаноат» ДАКнинг 2017 йил 3 февралдаги
МД-06/313-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари гликоразмулин субстанциясининг асосида «Диабенит–100 мг» капсулаларини ишлаб чиқариш ҳамда қандли диабетни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
сальвифолиннинг антиоксидантлик ва ошқозон ости бези митохондрияси мембранасига стабилловчи хоссалари бўйича олинган илмий натижалардан Ф-5-03 «Ошқозон-ичак экотизими индивидуал эволюцияси ва экологик ифлосланган озуқа» илмий лойиҳасида (ЎзМУ, 2012-2016 йй.) организмнинг оғир металл тузлари билан заҳарланиш шароитида ошқозон ости бези ферментлари фаоллиги дитерпеноид таъсирида ўзгаришини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 24 ноябрдаги ФТК-0313/845-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши организмнинг қўрғошин тузлари билан заҳарланишида сальвифолин альфа-амилаза ферменти фаоллигини қайта тиклаш имконини берган.