Турдикулов Хусанбой Худойназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий кузатиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда асосий юклар таъсирида грунтли тўғонларни устиворликка ҳисоблаш», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T972.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Салямова Клара Джаббаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Султанов Тахиржон, техника фанлари доктори, профессор;
Мирзаев Ибрахим, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий кузатиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда асосий юклар таъсирида грунтли тўғонларни устиворликка ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
статик юклар таъсиридаги грунтли тўғонларнинг механик хусусиятларини инобатга олган ҳолда чекли элементлар усулида соҳани тўртбурчакли элементларга ажратиш йўли билан ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
асосий юклар таъсирида (гравитация кучи ва гидростатика) грунтли тўғоннинг конструктив хусусиятларини, материалининг бир жинсли эмаслигини ва сув омборидаги сувнинг сатҳини ҳисобга олган ҳолда кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилган;
зилзила интенсивлигига мос келадиган максимал сейсмик юкларни ҳисобга олишга асосланган грунтли тўғонларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблашнинг статик усули такомиллаштирилган;
сонли ҳисоблаш натижаларини табиий кузатиш маълумотлари билан солиштиришга асосланган грунтли тўғонларнинг техник ҳолатини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий кузатиш маълумотларидан фойдаланиб грунтли тўғонларни статик масалаларини ечиш усуллари тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
грунтли тўғонларни кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатига ҳисоблаш услуби “Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади” УК ва “Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш” бошқармасининг Чорвоқ ва Тўполанг грунтли тўғонларининг статик ҳисоблаш жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2020 йил 15 сентябрдаги 02-15/2543-сон маълумотномаси). Натижада, назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозланмаган грунтли тўғонлардаги кучланиш, чўкиш ва силжишларни аниқланиши, табиий кузатишдаги сарфланадиган маблағларни 15-20% иқтисод қилиниш имконини берган;
грунтли тўғонларни сейсмик таъсирларга чидамлилигини ҳисоблашга ишлаб чиқилган услуби ва дастури “Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади” УК ва “Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш” бошқармасининг Чорвоқ ва Тўполанг грунтли тўғонларининг сейсмик ҳисоблаш жараёнига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2020 йил 15 сентябрдаги 02-15/2543-сон маълумотномаси). Натижада, ҳисоблаш жараёнига сарфланадиган вақт 1,2 баробарга қисқаришини, зилзилабардошликлари таъминланишининг асослаш имконини берган.