Тожиев Инъомжон Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Архитектуравий ёдгорликларни реставрация қилиш учун модификацияланган гипсли қоришмалар (Бухоро мисолида)», 05.09.05- “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1227.
Илмий раҳбар: Тулаганов Абдукабил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Бухоро мухандислик-технология институти»
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахридин Баратович – техника фанлари доктори, профессор; Турапов Махмуд Турапович – техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро шаҳридаги Исмоил Сомоний мақбараси, Калон минораси, Абдулазизхон мадрасасини реставрация қилиш учун модификацияланган гипсли қоришмаларининг таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
серициннинг сувдаги эритмасини сирт-фаол моддалигини ҳисобга олган ҳолда тарихий ёдгорликларни таъмирлаш учун гипс асосидаги қурилиш қоришмаларининг мустаҳкамлигини оширишда кимёвий қўшимча сифатида қўллаш имконияти асосланган;
ёдгорликларни қуришда фойдаланилган қоришма таркиблари ва технологиясини ҳисобга олган ҳолда таъмирлаш учун қоришмаларнинг қамиш кули, цемянка, оҳак каби минерал қўшимчалар билан модификацияланган гипс асосидаги таркиблари ишлаб чиқилган;
гипс асосидаги таъмирлаш учун мўлжалланган қоришмаларнинг мустаҳкамлиги, сув таъсирига чидамлилиги кимёвий (серициннинг сувдаги эритмаси) ва минерал (қамиш кули, цемянка, оҳак) қўшимчалардан фойдаланиш ҳисобига оширилган;
таъмирлаш учун фойдаланиладиган қурилиш қоришмаларининг мустаҳкамлигини, сув таъсирига чидамлилигини уларни ташкил этувчиларнинг миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Архитектуравий ёдгорликларни реставрация қилиш учун модификацияланган гипсли қоришмалар (Бухоро мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таъмирлаш учун модификацияланган гипсли қоришмаларнинг таркиблари ва тайёрлаш технологияси “Усто Ширин Муродов” номидаги Бухоро махсус илмий-реставрация ишлаб чиқариш МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 15 октябрдаги №01-01-БМ/642-сон маълумотномаси). Натижада таъмирлаш ишларида қўлланилган қоришма иқтисодий самарадорликни 1,3 марта ошириш имконини берган.
таъмирлаш учун қоришмаларнинг таркиблари ва тайёрлаш технологияси “Моддий ва маданий мерос обектларини ободонлаштириш, фойдаланишни ташкил қилиш жамоатчилик маслаҳат кенгаши” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 15 октябрдаги №01-01-БМ/642-сон маълумотномаси). Натижада Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасини реставрация қилиш ишларининг сифати ва умурбоқийлигини оширишга эришилган;
“Модификацияланган гипсли қоришмалар билан реставрация қилиш бўйича тавсиялар” Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти Бухоро вилояти бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 15 октябрдаги №01-01-БМ/642-сон маълумотномаси). Натижада ёдгорликларни таъмирлаш жараёнида аслига яқин қоришмаларни танлашга эришилган.