Худайбергенов Яхшимурад Гулимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жанубий Оролбўйининг чўллашаётган ҳудудларидаги геотизимларнинг ўзгаришини тадқиқ қилиш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Gr57.
Илмий раҳбар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Ўразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори; Сейтниязов Кошкарбай Матенович, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизининг қуриган туби жанубий қисми ва Амударё дельтасининг шимолий қисми чўллашаётган ҳудудларидаги геотизимларнинг ўзгаришини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол денгизи қуриган тубининг жанубий қисми ва уларга туташ Амударё дельтаси шимолий қисмининг турли муддатли (мавсум, йил) ва “хиралашган” геоэкологик маълумотлар тўпламларини сифатий ва миқдорий тавсифлашда замонавий геоинформатика методларини қўллаш имкониятлари асосланган;
жануби-шарқий Устюртнинг нишаблиги кичик (0-5°) ҳудудлари учун юза оқимининг агентга йўналтирилган гидрологик модели ишлаб чиқилган;
рақамли геоморфонлар методи ёрдамида Амударё дельтасининг шимолий қисми рельеф шаклларининг кўп ўлчамли геоморфологик коэффициентлар (топографик индекси, ернинг рақамли модели, изогипс)дан фойдаланиш орқали аниқланган ва ўрта масштабли (1:200000) геоморфологик картаси яратилган;
Амударё дельтасининг чўллашаётган шимолий қисмидаги кучли шўрланган беқарор геотизимлар динамикасида гидроген омиллар (ер усти ва ер ости сув оқимлари) тебранишининг роли аниқланган;
гидрологик режимнинг ўзгариши натижасида Жанубий Оролбўйининг чўллашаётган ҳудудларидаги геотизимларнинг ўзгариши (кучли, ўртача, кам, барқарор) аниқланган ва картаси (1:500000 масштабли) яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жанубий Оролбўйининг чўллашаётган ҳудудларидаги геотизимларнинг ўзгаришини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйининг чўллашаётган ҳудудларини турли муддатли ва хиралашган геоэкологик тўпламларини изоҳлашда замонавий геоинформатика методлари Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида уларни амалиётда қўллаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 18 февралдаги 167/1-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ер кадастрини геоинформацион таъминланишини кенгайтириш имконини берган;
Устюртнинг жануби-шарқий қисми нишаблиги кичик ҳудудларидаги юза оқимининг ишлаб чиқилган агентга йўналтирилган гидрологик модели Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида юза оқими сифатини баҳолаш ва мониторингини олиб боришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 29 январдаги 02/18-1-222-сон маълумотномаси). Натижада, Устюртнинг жануби-шарқий қисми юза оқимининг сифатини баҳолаш ва мониторингини олиб боришни такомиллаштириш имконини берган;
янги рақамли геоморфонлар методи ёрдамида яратилган 1:200000 масштабдаги Амударё дельтаси шимолий қисмининг геоморфологик картасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида ҳудуднинг геоморфологиясини аниқлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 18 февралдаги 167/1-сон маълумотномаси). Натижада, Амударё дельтаси шимолий қисмининг ҳозирги пайтдаги геоморфологиясини тасвирлаш аниқлигини ошириш имконини берган;
Амударё дельтасининг чўллашаётган шимолий қисмидаги кучли шўрланган беқарор геотизимлар динамикасида гидроген омилларнинг аниқланган тебраниш кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида Амударё дельтасида юз бераётган шўрланиш ва чўллашишга қарши курашишга қарши тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 29 январдаги 02/18-1-222-сон маълумотномаси). Натижада, Амударё дельтасидаги шўрланиш, чўллашишга қарши курашиш чора тадбирлари режасини такомиллаштириш имконини берган;
“Жанубий Оролбўйи геотизимларининг ўзгариши” (1:500000 масштабли) картаси Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида ҳудуднинг тупроқ-мелиоратив картасини тузишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 18 февралдаги 167/1-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйининг чўллашаётган ҳудудларидаги геотизимларнинг мелиоратив ҳолатини тезкор баҳолаш, Амударё дельтасидаги кучли шўрланган ҳудудларнинг мониторингини олиб боришни такомиллаштириш имконияти яратилган.