Ражапов Алишер Жумабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Фитоферон» доривор йиғмасининг фармако-токсикологик хусусиятлари», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/В159.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Far.32.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Мукаррам Журабаевна, биология фанлари доктори; Турсунходжаева Феруза Муратовна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Фитоферон» дори воситасининг фармако-токсикологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор темир танқис анемиясининг тажриба усулларида «Фитоферон»нинг антианемик фаоллиги таниқли анемияга қарши «Фераск» дори воситасидан кам бўлмаган самарали таъсирга эгалиги исботланган;
постгеморрагик анемия (ПГА) кечимида «Фитоферон» дори воситасининг антианемик таъсир механизми қон зардобида камайган эркин темир ва ферритин миқдорларининг ошиши, суяк кўмиги қизил қон таначаларининг ишлаб чиқарилишининг кучайиши билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор «Фитоферон» дори воситасининг оқсиллар синтезини ошириши, жигарни биосинтетик жараёнини фаоллаштириши, гепатотроп таъсирга эгалиги ва иммун тизимни кучайтириши исботланган;
янги «Фитоферон» дори воситасининг маҳаллий қитиқлаш, кумулятив, аллергик, эмбриотоксик ва тератоген таъсирларга эга эмаслиги ҳамда юрак қон-томир, марказий ва периферик нерв тизими фаолиятига, ички органларнинг гистоморфологиясига салбий таъсир этмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
«Фитоферон» йиғмасининг фармако-токсикологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фитоферон» фиточойи биологик фаол қўшимча учун техник шартлар «Ўзстандарт» агентлигини томонидан тасдиқланган (ТS 02026972-001:2019) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан тасдиқланган (ТИ 02026972-001:2019). Натижада, маҳаллий хомашё асосида самарали антианемик таъсирга эга БФҚни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш имконини берган;
«Эритропоэз жараёнини баҳолаш усули» (19.02.2020 й., №8н-р/57) услубий тaвсиянoмaси тaсдиқлaнгaн (Сoғлиқни сaқлaш вaзиpлигининг 2021 йил 16 мартдаги 8н-з/51-сон маълумотномаси). Натижада, анемия касаллигининг даражаларини, кечимини тўғри баҳолашда ёрдам берадиган тажрибавий усулларни коррекциялаш ва ривожланадиган касалликларни эрта ташхислаш ҳамда даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган.