Мамажанов Расулжон Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон ҳавзасининг электр энергия берадиган шамол ресурслари ва уларни карталаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Gr80.
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Арзимурад, география фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Ҳамроқул Турсунқулович, география фанлари доктори; Алимкулов Нусратулла Рахмонкулович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон ҳавзасининг электр энергия берадиган ҳудудлар шамол ресурсларини, уларни йўналишлари, тезлиги, энергетик салоҳиятини аниқлаш ва олинган натижалар асосида карталаштириш ҳамда илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шамол электр қурилмаларини ўрнатишнинг аниқ ҳудудлари ва электр қурилмаларнинг интенсив энергия беришини таъминловчи баландликнинг энг оптимал меъёри (h=10 м) аниқланган;
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг орографик тузилиши ва жойлашган ўрнининг шамолларни вужудга келиши ва динамикасига таъсирини аниқлаш орқали ҳудудларнинг шамол ресурсларининг энергетик салоҳияти баҳоланган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси шамол ресурслари ва улардан электр энергия олишнинг истиқболли ҳудудларини кўрсатувчи 1:1500000 масштабли карталари яратилган;
атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурсларни тежашнинг энг самарали йўли бўлган шамолдан электр энергия олишда генераторлар ва батареяларни ёнма-ён ўрнатиш ҳамда генераторлар баландлигини 5 метрда жойлаштириш шартлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг электр энергия берадиган шамол ресурслари ва уларни карталаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Зарафшон ҳудудида шамол электр қурилмаларини ўрнатишнинг аниқ ҳудудлари ва электр қурилмаларнинг интенсив энергия беришини таъминловчи баландликнинг энг оптимал меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 5 майдаги 03-02-1216-сон маълумотномаси). Натижада, шамол электр қурилмаларини истиқболда ўрнатиш режасини такомиллаштириш имконини берган;
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг орографик тузилиши ва жойлашган ўрнининг шамолларни вужудга келиши ва динамикасига таъсирини аниқлаш орқали ҳудудларнинг шамол ресурсларининг энергетик салоҳиятини баҳолаш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 5 майдаги 03-02-1216-сон маълумотномаси). Натижада, майдон бирлигига тўғри келадиган шамол қувватининг (м2 /ватт) энергетик салоҳиятини аниқлаш имконини яратган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси шамол ресурслари ва улардан электр энергия олишнинг истиқболли ҳудудларини кўрсатувчи 1:1500000 масштабли карталари №ОТ-Ф8-07 “Тоғ геосистемаларида чўлланиш жараёнини таянч-тажриба участкалар ёрдамида ўрганиш, баҳолаш ва карталаштириш (Ғубдин тоғи мисолида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5593-сон маълумотномаси). Натижада, электр энергия ишлаб чиқариш мумкин бўлган истиқболли ҳудудларни аниқлаш имконини берган;
атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурсларни тежашнинг энг самарали йўли бўлган шамолдан электр энергия олиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 5 майдаги 03-02-1216-сон маълумотномаси). Натижада, шамолдан энергия олиш мумкин бўлган ҳудудлар кадастрини юритиш имконини берган.