Базарбаев Фаррух Назарбаевичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган полимер-битум композицияси асосида гидроизоляцион материаллар олиш таркиби ва технологиясини яратиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T385.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Ахмаджон, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSс.03/30.12.2019.Т.04.01.
«Полимер-битум композицион материалларни тайёрлаш усули» ихтиро патентига (№IAP 04087) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 16 январдаги 02-11/164-сон хулосаси берилган.
«Полимер-битум композицион материал таркиби» ихтиро патентига (№IAP 05490) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 16 январдаги 02-11/163-сон хулосаси берилган.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст молекулали полиэтилен билан модификацияланган полимер-битум композицияси асосида гидроизоляцион материаллар таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст молекулали полиэтилен модификаторлар асосида адгезион хоссалари яхшиланган ва иссиқга чидамли полимер-битум композицияларининг таркиби яратилган (№IAP 05490);
паст молекулали полиэтилен модификатори киритилган полимер-битум композицияларининг структура ҳосил бўлиш хусусиятларини композиция таркиби ва технологик режимларини моделлаш асосида аниқланган;
ҳудудий иқлим шароитларини ҳисобга олиб, қоплама материалларини, технологик, физик-механик хоссалари, атмосфера ва агрессив мухитларга чидамлилигига паст молекулали полиэтилен модификатор таъсири асосланган;
паст молекулали полиэтилен модификатори асосида полимер-битум композицияларни олиш технологияси параметрларини мақбуллаштириш имконини берувчи жараён вақти ва ҳарорати битумда «Палахса» ни термомеханик ишлов беришдаги деструкцияси даражаси ҳамда юмшалиш ҳароратида дастлабки битум-эритувчини миқдорий боғлиқлиги аниқланган;
яхшиланган хусусиятлари билан иссиқ полимер-битум композицияси таркибини мақбуллаштириш имконини берувчи «Палахса»ни юмшалиш ҳарорати ва деструкция даражасини дастлабки битум-эритувчи, тўлдирилиш даражаси ва «Палахса» ни дисперслигини миқдорий боғлиқлиги исботланган;
юқори эксплуатация кўрсаткичларга эга ҳамда коррозияга қарши хусусиятлари яхшиланган гидроизоляцион полимер-битум композицион материалининг олиш технологияси яратилган (№IAP 04087).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер-битум композицион материалларни тайёрлаш усули, оптимал таркибларини ишлаб чиқишда энергия тежамкор технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган битумда «Палахсалар» модификатори термомеханик деструкциялаш аппарати «Узрубероид» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 09-06/5032-сон маълумотномаси). Натижада, полимер-битум композицион материлларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини 20–25% га ошириш имконини берган;
яратилан полимер-битум композицияси таркиби «Узрубероид» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 09-06/5032-сон маълумотномаси). Натижада, массанинг таркиби 2100 гр/м2 , юмшаш ҳарорати 900С, чўзилишга мустаҳкамлиги 36 Н(кгс), мўртлик харорати -240С кўрсаткичларга эга бўлган полимер-битум композицион материалини ишлаб чиқиш имконини берган;
юқори эксплуатация кўрсаткичларига эга ҳамда коррозияга қарши хусусиятлари яхшиланган гидроизоляцион полимер-битум композицион материалнинг олиш технологияси «Узрубероид» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 09-06/5032-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган полимер-битум композицияси асосида гидроизоляцион қоплама олиш имконини берган.