Шукурова Фазилат Нармаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гепатитлар билан касалланган беморларда ассоциирланган артритнинг кечиши ва даволашнинг хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1157.
Илмий раҳбар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гепатит С билан оғриган беморларда HCV ассоциирланган артритнинг клиник намоён бўлиши ва даволаш ҳусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали вирусли гепатит С билан ассоциирланган артритда вирусли гепатит С нинг давомийлиги узайиши, унинг фаоллик даражаси ошиши, вируснинг 1b генотипи, бўғимларнинг ультратовуш текшируви бўйича синовит ва периартрит мавжудлиги орасида боғлиқлик аниқланган;
синовит ва периартритнинг давомийлиги ва оғирлик даражаси кўрсаткичлари сурункали гепатит фаоллик даражасининг ортиши ҳамда вируснинг 1b генотипи орасидаги боғлиқлик аниқланган;
яллиғланиш олди цитокинлари - интерлейкин-6 полиморфизми, α-ўсма некрози омилининг экспрессияси касалликнинг ривожланиши ва кечишининг прогностик маркери сифатида асосланган;
сурункали гепатит С билан ассоциирланган артритли беморларда яллиғланишга қарши даво самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланиб, касалликнинг белгилари камайишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали гепатитли беморларда ассоциирланган артритни кечиши ва даволашнинг хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали вирусли гепатит билан ассоциирланган артритни ташҳислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали вирусли гепатит билан ассоциирланган артритни ташҳислаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/662-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома HCVaA нинг кечишини башорат қилиш ва эрта ташҳислашни муқобиллаштириш имконини берган;
гепатит C билан ассоциирланган артритнинг даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Гепатит C билан ассоциирланган артритнинг даволаш схемаси” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/663-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома HCVaA ни даволаш тадбирлари самарадорлигини, турғун ремиссия ёки рецидив ҳолатларини баҳолаш имконини берган.
Сурункали гепатит билан оғриган беморларда ассоциирланган артритни кечиши, ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази ва Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 31 мартдаги 8н-д/59-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, келиб чиқадиган асоратларни ўз вақтида олдини олишни муқобиллаштириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.