Парпибаева Динора Аюповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали вирусли гепатитларда жигарнинг функционал-метаболик ўзгаришларини даволашни оптималлаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари)..
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib413.
Илмий маслахатчи: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт акаадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларда жигар фиброзини ноинвазив ташҳислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар фибрози ривожланиши хавфи бор беморларнинг текшириш стандартига молекуляр-генетик текшириш усулларини жорий қилиш ёрдамида касаллик асоратларининг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамияти исботланган;
сурункали вирусли гепатит ва жигар циррозида фибрознинг ривожланиш ва авж олиш даражаси молекуляр-генетик хусусиятларининг клиник-биокимёвий, эластрография кўрсаткичлари билан боғлиқлиги аниқланган;
сурункали вирусли гепатит ва жигар циррози мавжуд беморларда микроРНК-122 экпрессия диапазони фиброз босқичларига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланган;
сурункали вирусли гепатитларнинг асоратлари ривожланишида микроРНК-122 экпрессия даражасининг пасайиши прогностик маркер сифатида исботланган;
сурункали вирусли гепатитлар асоратлари сифатида жигар циррози ривожланишини башоратлашга асосланган даволаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали вирусли гепатитларнинг оқибатлари ривожланишининг клиник-патогенетик ва генетик жиҳатларининг прогностик ахамиятини баҳолаш натижалари асосида:
сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини ташҳислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини ташҳислаш схемаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/661-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини ташхислашни такомиллаштириш имконини берган;
жигар фиброзини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жигар фиброзини аниқлашнинг скрининг усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/667-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали вирусли гепатитларда скрининг усули орқали касаллик асоратларини ривожланишини эрта аниқлаш ва асоратлар туфайли келиб чиқадиган ногиронликнинг олдини олиш имконини берган;
сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/660-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали вирусли гепатитларда самарали даволаш усулини танлаш, жигар циррозигача бўлган даврни узайтириш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга имкон берган;
сурункали вирусли гепатитларнинг асоратлари бўйича беморларда клиник-патогенетик ва генетик жиҳатларининг прогностик ахамиятини баҳолашни такомиллаштириш олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази ва Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 31 мартдаги 8н-з/58-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни олдини олишни муқобиллаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.