Носирова Умидахон Икромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поэтик матнларнинг прагматик хусусиятлари», 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil1035
Илмий раҳбар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор, Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади поэтик матнларнинг прагматик хусусиятларини ва уларда ифодаланган прагмапоэтик симптом, визуал-графиканинг когнитив-прагматик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поэтик матнлардаги яратувчи ва қабул қилувчи шахслар ўртасидаги коммуникатив муносабатлар, муаллиф мақсади, ифоданинг ошкора ва яширин шакллари, ижодкор тафаккури билан боғлиқ тил имкониятлари когнитив-прагматик асосда аниқланган;
ҳар қандай матн услубий ифода бўёғига эга бўлиб, поэтик матнларнинг прагматик моҳияти тилнинг коммуникатив, репрезентатив, экспрессив, аппелятив функциялари орқали юзага чиқиши далилланган;
поэтик матнларда муаллифнинг белги ёрдамида объектив оламга бўлган муносабатининг ижтимоий воқелик идроки сифатида намоён бўлиши – умумий прагмапоэтик симптом ва муаллифнинг воқеликка бўлган хусусий-ҳиссий ёндашуви – индивидуал прагмапоэтик симптомлар доирасида прагматик жиҳатдан асосланган;
поэтик матнларда бадиий концептга хос ифода усуллари, муаллифнинг объектив оламни идрок этиш даражаси ва концептуал олами, унинг когнитив билимлари, борлиқ ҳақидаги мантиқий-фалсафий қарашларининг график шаклларда ифодаланиши, шунингдек, визуал-график поэтика ва унинг матн мазмунини очишдаги аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поэтик матнларнинг прагматик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
матн тилшунослиги тараққиётининг анъанавий матн лингвистикаси ва поэтик матн лингвистикаси каби икки хронологик даври ҳақидаги назарий қарашлар ҳамда поэтик матнларнинг бадиий ифодаси ва уларда юзага чиқадиган коммуникатив муносабатлар борасидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2015-2018 йилларда бажарилган ModeHED-“Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” номли халқаро фундаментал лойиҳа амалиётида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4504-сон маълумотномаси). Натижада шахслараро коммуникатив мулоқот, борлиқдаги воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабат масалалари илмий далиллар билан бойитилган;
ҳар қандай матн услубий ифода бўёғига эга бўлиб, поэтик матнларнинг прагматик моҳияти тилнинг коммуникатив, репрезентатив, экспрессив, аппелятив функциялари орқали юзага чиқиши, инсон тил орқали дунёни англаши, муайян воқеликни тушуниб етиши ҳақидаги илмий хулосалардан 2015-2017 йилларда бажарилган давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги А-1-099-рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” номли лойиҳанинг амалий жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4504-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз стратегик тараққиётида фуқароларнинг миллий, маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантиришга амалий жиҳатдан хизмат қилган;
поэтик матнларда муаллифнинг белги ёрдамида объектив оламга бўлган муносабатининг ижтимоий воқелик идроки сифатида намоён бўлиши – умумий прагмапоэтик симптом ва муаллифнинг воқеликка бўлган хусусий-ҳиссий ёндашуви – индивидуал прагмапоэтик симптомлар саналиши ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-100-рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг амалий жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4504-сон маълумотномаси). Натижада поэтик матнга хос симптомлар ва у орқали воқеланадиган ижтимоий ҳодисаларнинг лингвистик таҳлили асосида имконияти чекланган болаларнинг лисоний ва бадиий тафаккури такомиллашувига эришилган;
поэтик матнларда бадиий концептга хос ифода усуллари, муаллифнинг объектив оламни идрок этиш даражаси ва концептуал олами, унинг когнитив билимлари, борлиқ ҳақидаги мантиқий-фалсафий қарашларининг график шаклларда ифодаланиши, шунингдек, визуал-график поэтика ва унинг матн мазмунини очишдаги аҳамияти ҳақидаги илмий хулосалардан 2019-2020 йилларда ЎзМТРК “O‘zbekiston” телерадиоканали “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 6 октябрдаги 04-25-905-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмуни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилиб, илмий далиллар билан таъминланган.