Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадалиева Мадина Носиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилидаги касб-ҳунар номларининглексик-семантик ва деривацион хусусиятлари», 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.4.PhD/Fil.1032
Илмий  раҳбар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Наманган  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети. DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор,  Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбек тилидаги касб-ҳунар номларининг лексик-семантик ва деривацион хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар номлари лексик-семантик гуруҳи кишиларнинг меҳнат фаолияти, доимий машғулоти ва муайян иш турини ифодалашига кўра шахс семантик микромайдонига мансублиги, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва бошқа ўзгаришлар таъсирида бойиб, такомиллашиб бориши далилланган;
ўзбек тилининг касб-ҳунар номлари семантик майдони тил тараққиётининг кейинги босқичларида форс-тожик, араб, рус тили ва бошқа хорижий тиллар таъсирида тараққий этиши, айрим туркий касб-ҳунар номлари ўзлашмалар билан алмашиб, эскирган луғавий қатламга ўтиши асосланган;
касб-ҳунар номлари лексик-семантик гуруҳининг иш жойи, тури, меҳнат асбоблари, қуроллари, ишлаб чиқарилган маҳсулот, меҳнат фаолияти билан боғлиқ номинацион-мотивацион асослари аниқланган ва тиббиёт, таълим, савдо-сотиқ, қурилиш, меъморчилик, қишлоқ хўжалиги, спорт, матбуот ва оммавий ахборот, ҳуқуқ, суд, молия, иқтисод ҳамда бошқа соҳаларга хосланиш жиҳатлари белгиланган; 
касб-ҳунар номларининг морфологик, синтактик усуллар орқали ясалиши, ясовчи воситалар ва уларнинг қўлланиш даражаси, тузилишига кўра асос+чи, асос+шунос, асос+фуруш, асос+паз, асос+кор каби деривацион моделлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поэтик матнларнинг прагматик хусусиятлари  тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилидаги касб-ҳунар номлари мавзуий гуруҳининг лисоний такомили, лексик-семантик таснифи ва тавсифи ҳамда касб-ҳунарга доир лисоний-маданий бирликлар, янги касб номлари таҳлилига доир хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2017-2019 йилларда бажарилган 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP«RUECVET: Пилотирование Европейской системы перевода зачетных единиц (кредитов) для профессионального образования и обучения России и Узбекистана» номли халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5279-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар таълими ҳақидаги илмий-методик қарашлар касб ва ҳунар номларига доир лисоний талқинлар билан мазмунан бойитилган;
касб-ҳунарларни ифодаловчи сўзларнинг лексик-семантик таснифи, номинацион-мотивацион, ясалиш хусусиятларига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида 2015-2017 йилларда бажарилган “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида “Матн лингвистикаси”, “Когнитив лингвистика” номли ўқув қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5279-сон маълумотномаси). Натижада сўзларнинг лексик-семантик таснифи, номинацион-мотивацион, ясалиш хусусиятларига доир илмий-назарий қарашлар бойитилган;
касб, ҳунар, касб-ҳунар сўзлари ва блогер, бизнесчи, дастурчи, дилер, маркетолог, пайнетчи, тижоратчи, нанотехнолог, имижмейкер каби янги касб-ҳунар номларининг этимологияси, маънолари, синонимлари, қўлланиши ҳамда ясалишига оид илмий хулосалардан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллий маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2020 йил 2 декабрдаги 142-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар тингловчиларнинг ўзбек тилидаги касб-ҳунар номларининг лисоний хусусиятларини ўрганишларида алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish