Sayt test rejimida ishlamoqda

Йигиталиева Зилола Муратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тилнинг модал структураси ва модуснинг ифодаланиши», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3PhD/Fil938
Илмий раҳбар: Хакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Хамраева Хулкар Хамидуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади модаллик ва модус ҳодисаларини фарқлаш, модус ифодаловчи воситаларни аниқлаш, ифода воситасига кўра таснифлаш, модуснинг прагматик табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модаллик ва модус ҳодисаларининг реляцион, семантик, вазифавий каби моҳияти, уларнинг мулоқот жараёнидаги мазмуний, функционал ҳамда прагматик қамрови аниқланган; 
модуснинг модаллик заминида шаклланиши, лексик, просодик ва грамматик сингари лисоний ҳамда фонацион ва экстралингвистик каби нолисоний ифода воситаларининг умумназарий талқинлари хорижий манбалар асосида далилланган;
нутқда просодик воситалардан интонация, урғу, тембр, лексик воситалардан ҳолат феъллари, жаргонлар, фраземалар, грамматик бирликлардан модал сўзлар, актуал бўлаклар ва эргаш гапли қўшма гаплар билан бирга экстралингвистик воситалардан эса мимика, жест ва фонацион воситалар, шунингдек, нутқий актларда юзага келадиган йиғи, кулги, табассум, сукут ва хўрсинишлар ҳам модус ифодаловчи воситалар сифатида исботланган; 
сўзловчининг ташқи олам, нутқ предмети ва коммуникатив вазиятга нисбатан муносабатида шахс диний эътиқоди, у мансуб бўлган халқнинг урф-одатлари, менталитети каби лингвокультурологик хусусиятлари акс этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилнинг модал структураси ва модуснинг лингвистик ҳамда экстралингвистик воситалар орқали ифодаланишини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
нутқда просодик, лексик, грамматик бирликлар билан бирга, мимика, жест ва фонацион воситалар, мулоқот пайти ҳосил бўладиган йиғи, кулги, табассум, хўрсиниш, репликалар ўртасидаги тўхталишлар каби экстралингвистик воситалар ҳам модус ифодалаш ҳолатларига оид илмий хулосаларидан А-1-099-рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” номли амалий лойиҳа грантида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 89-03-3852–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳисоботларининг илмийлиги ва тушунарлилиги ортган;
модусда сўзловчининг диний эътиқоди, ўзи мансуб бўлган халқнинг урф-одатлари, менталитети каби лингвокультурологик хусусиятларига доир қарашлар ва ишнинг назарий хулосаларидан 2015-2017 йилларда Андижон давлат университетида бажарилган «А-1-126. Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари» номли амалий лойиҳа грантида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги  89-03-3852 – сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳисоботлари услуби қайта кўриб чиқилган ва назарий жиҳатлари такомиллаштирилган;
аёл ва эркаклар нутқида субъектив муносабатнинг ифодаланиш усуллари, эмотив-экспрессив ва аксиологик модусларнинг паралингвистик воситалар орқали ифодаланишига доир диссертация хулосалари ва материалларидан 2019-2020 йилларда ЎзМТРК “O‘zbekiston” телерадиоканали “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 04-25-799-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар илмий ва амалий жиҳатдан бойиган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish