Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонова Махсума Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ойбекшунослик ва унинг тараққиёт босқичлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil.954.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори; Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Ойбек ҳаёти, фаолияти, адабий ва илмий меросини ўрганиш борасидаги ишларни тизимли равишда ёритиш, ойбекшуносликнинг тараққиёт босқичларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ойбекшуносликнинг шўро ва истиқлол давридаги тараққиёт босқичлари белгиланган, танқидчиликда адиб шахсияти, адабий-эстетик қарашларининг шаклланишида оилавий муҳити ва таржимаи ҳоли билан боғлиқ бошқа воқеликларга қиёсий усул ва биографик ёндашув асосидаги талқинлари аниқланган;
шўро тузуми даврида Ойбек ижодидаги “тушкунлик”, “ўтмишни улуғлаш” дея баҳоланган шеърлари мустақиллик йиллари адабиётшунослигида нозик туйғу-кечинмалар, юксак бадиий-эстетик намуналар сифатида ҳаққоний баҳосини олганлиги асосланган;
ойбекшуносликда адиб насрий ва назмий асарларининг даврий нуқтаи назардан танқидчиликдаги холис ва нохолис баҳоси ёритилган;
Ойбек адабий-танқидий мақолалари асосида ижодкорнинг ўзбек адабиёти бадиий-эстетик тафаккури тараққиётида мунаққид сифатидаги ўрни  асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ойбекшунослик ва унинг тараққиёт босқичлари  тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ойбекшуносликнинг шўро ва истиқлол давридаги тараққиёт босқичлари белгиланган, танқидчиликда адиб шахсияти, адабий-эстетик қарашларининг шаклланишида оилавий муҳити ва таржимаи ҳоли билан боғлиқ бошқа воқеликларга қиёсий усул ва биографик ёндашув асосидаги талқинларга доир таҳлиллардан А–1–099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4309-сон маълумотномаси). Натижада, “Баркамол инсонни тарбиялаш–давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманинг “Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири” номли 3-боби ойбекшуносликда адиб шахсияти, адабий-эстетик қарашлари шаклланишида оилавий муҳитнинг ўрни мисоллар ёрдамида асосланган;
шўро тузуми даврида Ойбек ижодидаги “тушкунлик”, “ўтмишни улуғлаш” дея баҳоланган шеърлари мустақиллик йиллари адабиётшунослигида нозик туйғу-кечинмалар, юксак бадиий-эстетик намуналар сифатида ҳаққоний баҳосини олганлигига оид хулосалардан 574097 – ЕРР – 1 – 2016 - 1СY - EPPKA2 – CBHE - JP рақамли, “RUECVET: Пилотирование Европейской система перевода зачетных единиц (кредитов) для профессионального образования и обучения (ECVET) в национальных системах профессионального образования и обучения России и Узбекистана” (2016-2019 гг.) номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4309-сон маълумотномаси). Натижада, Ойбек шеъриятининг ўрганилиш босқичлари мисоллар асосида ёритилишига эришилган.
Ойбек адабий-танқидий мақолалари асосида ижодкорнинг ўзбек адабиёти бадиий-эстетик тафаккури тараққиётида мунаққид сифатидаги ўрни  асослаб беришга оид таҳлиллардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Минг бир мавзу” кўрсатуви ҳамда “Хайрли оқшом”, “Оила мактаби”, “Кун мавзуси” номли эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 13 июлдаги 12–01/53-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish