Ахмедова Матлуба Ибрагимджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Медик талабаларнинг чет тилида касбий коммуникатив компетенциясини ахборот технологиялари ёрдамида шакллантириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2018.3. PhD/Ped 597
Илмий раҳбар: Жалолов Жамол Жалолович, педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Алимов Шаҳобиддин Салиевич педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ахборот технологиялари асосида гигиенист-эпидемиолог талабаларнинг инглиз тилида касбий коммуникатив компетенциясини шакллантиришнинг лингвотехнологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори даражадаги касбий компетенцияга эришишда лаёқати кучли ва кучсиз гуруҳларга ажратилган тингловчиларнинг статистик қаторларда ифодаланган ўзлаштириш кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни (15%) аниқлаш орқали талабаларни табақалаштирилган-узлуксиз ва касбга йўналтирилганлик тамойилларида ўқитиш самардорлиги исботланган;
бўлажак гигиенист-эпидемиологларни индивидуал хусусиятларини ривожлантирувчи лингво-психологик компонентларни аутентик материалларга асосланган социолингвистик омиллар билан узлуксизлигини таъминлашга қаратилган методик таъминот касбга йўналтириб ўқитишда иккиламчи лисоний шахсни шакллантиришнинг муқобил усули сифатида таклиф қилинган;
бўлажак мутаҳассисларнинг чет тили фонетик компетенциясини шакллантиришда санитария-гигиенага оид терминларнинг фонологик амплитудаси график кўрсаткичларини аниқлаш орқали талабаларни тўғри талаффузга ўргатишнинг лингводидактик таъминоти такомиллаштирилган;
гигиенист-эпидемиологларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи ўқув-когнитив, касбий ва ижтимоий кўникмаларини баҳолаш мониторингига қаратилган лингвотехнологик таъминотнинг самарали механизми назорат учун ишлаб чиқилган тест ва кейс-стадиларда компетент ёндашувнинг мотивацион мезонига устунлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медик талабаларнинг чет тилда касбий коммуникатив компетенциясини ахборот технологиялари ёрдамида шакллантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
юқори даражадаги касбий компетенцияга эришишда лаёқати кучли ва кучсиз гуруҳларга ажратилган тингловчиларнинг статистик қаторларда ифодаланган ўзлаштириш кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни (15%) аниқлаш орқали талабаларни табақалаштирилган-узлуксиз ва касбга йўналтирилганлик тамойилларида ўқитиш самардорлигига оид хулосалардан №А-1-100 «Тиббиёт ходимлари учун чет тили, ахборот коммуникацион ва таълим технологиялари бўйича узлуксиз малака ошириш тизимини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш» мавзусидаги амалий лойиҳани (2015-2017) бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3984-сон маълумотномаси). Натижада узлуксиз малака ошириш курсларининг чет тил ўргатиш цикли интенсив методлар асосида такомиллаштирилган;
гигиенист-эпидемиологларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи ўқув-когнитив, касбий ва ижтимоий кўникмаларини баҳолаш мониторингига қаратилган лингвотехнологик таъминотнинг самарали механизми назорат учун ишлаб чиқилган тест ва кейс-стадиларда компетент ёндашувнинг мотивацион мезонига оид хулосалардан №БЁА 1-012 «Олий таълим муассасаларида талабаларни чет тили бўйича экологик маданиятини фаоллаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги амалий лойиҳани (2017-2018) бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3984-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида мустақил таълим олиш малакалари ривожланган ҳамда чет тилда касбий коммуникатив компетенцияни шакллантиришнинг социолингвистик, прагматик, лингвомаданий хусусиятлари аниқланган, тиббий терминларни талаффуз қилиш малакасининг ошишига эришилган;
медик талабаларнинг чет тилда касбий коммуникатив компетенциясини ахборот технологиялари ёрдамида шакллантириш бўйича олинган хулосалар асосида «Ўзбекча-лотинча-русча-инглизча электрон тиббий луғат» яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3984-сон маълумотномаси). Натижада тиббий профилактика иши йўналиши талабаларининг инглиз тилини ўқитиш жараёнида касбий, фонетик, фонологик компетенцияларининг ривожланиш самарадорлиги мазкур луғатдаги аудио воситалар ҳисобига ошган ҳамда махсус инглиз тилини ўргатиш тизими электрон луғат, услубий тавсия ва мультимедиа ўқув манбалари билан бойитилган.