Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Одилжон Бектемир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшлар ахборот-психологик хавфсизлиги тизимини ривожлантириш жараёнлари», 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/S78 .
Илмий раҳбар: Латипова Нодира Мухтаржановна, социология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти,  PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшлар ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг ахборот-психологик иммунитетини ижтимоий институтлар орқали шакллантириш услубиятини такомиллаштиришда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий алгоритмини мустаҳкамлаш зарурияти асослаб берилган;
ахборот воситасида қонунга хилоф равишда ёшларга руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳамда уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишда таълимни, маданият ва санъатни, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш орқали ёшларнинг маънавий-психологик салоҳиятини ошириб бориш зарурияти асослаб берилган;
интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга оид меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш орқали ёшлар онгини эгаллашга қаратилган замонавий ахборот-психологик технологиялар (троллинг, кибербуллинг, манипуляция, кашенизм, социал инженерия ҳамда интернет аддикцияси)га асосланган таҳдидларга қарши курашнинг ташкилий-ҳуқуқий таомили такомиллаштирилган;
ахборот-психологик таҳдидлар ва виртуал аддикция таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлган ёшларнинг ижтимоий портретини яратиш юзасидан социологик сўровноманинг ғайриижтимоий турмуш тарзи (суицидал, девиант, агрессив, криминал, аддиктив) кўринишларини баҳолашга модификациялаштирилган («Ахборотли Мен» образининг шаклланиш эҳтимоли, психологик носоғлом синдромларнинг мувжудлик эҳтимоли, субмаданий хулқ кўринишларининг ривожланганлик даражаси) шакли ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда ёшлар ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшларнинг ахборот-психологик иммунитетни ижтимоий институтлар орқали ривожлантириш услубиятини такомиллаштиришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5667-сон Фармонининг 2-банди «а» ва «г» қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 
22-февралдаги 01-16/65-сон маълумотномаси). Бу оилада ёшларнинг ахборот-психологик иммунитетини ижтимоий институтлар орқали оширишга шарт-шароит яратиб, мазкур жараёнлар билан боғлиқ ҳолатларни социологик тадқиқотлар орқали ўрганиш имкониятларини кенгайтирган;
ахборот воситасида қонунга хилоф равишда ёшларга руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳамда уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш йўналишларини такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 5-йўналиши доирасида чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2021 йил 5-мартдаги 11-2-894-сон маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди «г» қисми 5-хатбошисини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 15 февралдаги 2-094-23-364-сон маълумотномаси). Бу орқали ахборот ва ахборот-психологик хавфсизлик тизимини ривожлантириш ҳамда ёш авлодда зарарли ахборотларга нисбатан иммунитетни шакллантириш учун ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш имкони яратилган; 
интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 18- ва 36-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2021 йил 5-мартдаги 11-2-894-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида Давлат дастурининг юқоридаги бандлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлашга имконият яратилган;
ахборот-психологик таҳдидлар ва виртуал аддикция таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлган ёшларнинг ижтимоий портретини яратиш юзасидан социологик сўровноманинг модификациялаштирилган шаклларини қўллашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 5-банди «г» қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 15 февралдаги 2-094-23-364-сон маълумотномаси). Бу мамлакатда ёшлар муаммоларини социологик сўровлар орқали ўрганишда уларнинг ижтимоий портретини яратишга қаратилган модификациялаштирилган тадқиқот сўровномаларидан фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish