Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбўриев Умарбек Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳнат бозорида иш кучига талаб ва таклифни ривожлантиришнинг самарали иқтисодий механизмлари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1034.
Илмий раҳбари: Холмўминов Шайзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайитов Абдуманнон Бухарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида меҳнат бозорида иш кучига талаб ва таклифни мувофиқлаштириш иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқаришнинг технологик ўлчамларига мос иш жойларини ташкил этиш жараёни корхонада янги жиҳозлар ўрнатиш ва янги технологияларни жорий қилишни режалаштириш ҳамда меҳнат ресурсларининг касб-малака тузилмасини унга мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг меҳнат бозорига таъсирини рейтинг баҳолаш услуби тармоқ ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, иқтисодий бирликлар сони ҳамда ишсизлик даражасини туманлар бўйича ўртача миқдоридан қиймат кўрсаткичлари ошишини ажратиб олиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудий меҳнат бозорида иш билан бандликка кўмаклашиш тадбирларини молиялаштириш харажатлари таркибининг динамик қаторлар даражаси ўзгаришини энг юқори ва энг паст кўрсаткичларини аниқлаш механизмининг чизиқли тренд модели таклиф этилган;
меҳнат бозорида иш кучига талабни оширишнинг иқтисодий механизми ҳудудларда инвестицион фаолликни ошириш, фаол таркибий сиёсатни такомиллаштириш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини таъминлаш ҳамда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш чораларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқаришнинг технологик ўлчамларига мос иш жойларини ташкил этиш жараёни корхонада янги жиҳозлар ўрнатиш ва янги технологияларни жорий қилишни режалаштириш ҳамда меҳнат ресурсларининг касб-малака тузилмасини унга мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудларда бандлик дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 01/00-04/04-2703-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳнат бозорининг кўлами ва даражасига кўра, замонавий иш жойлари ва касб-малака тузилмалари бўйича иш кучига талаб ва таклифни мувофиқлаштиришнинг илмий ёндашувини асосланган хулосаларни асослаш имконини берган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг меҳнат бозорига таъсирини рейтинг баҳолаш услуби тармоқ ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, иқтисодий бирликлар сони ҳамда ишсизлик даражасини туманлар бўйича ўртача миқдоридан қиймат кўрсаткичлари ошишини ажратиб олиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудларда бандлик дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 01/00-04/04-2703-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудуд ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг меҳнат бозорига таъсирини туманлар кесимда рейтинг баҳолашга мувофиқ тўпланган баллар асосида ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини аниқ баҳолаш имконини берган;
ҳудудий меҳнат бозорида иш билан бандликка кўмаклашиш тадбирларини молиялаштириш харажатлари таркибининг динамик қаторлар даражаси ўзгаришини энг юқори ва энг паст кўрсаткичларини аниқлаш механизмининг чизиқли тренд модели Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан иш билан бандликка кўмаклашиш тадбирларини молиялаштириш харажатларини прогноз қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 01/00-04/04-2703-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш ҳудудда аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбирларга молиявий сарфлар таркибида нофаол сиёсатга сарфлар улушини йилига ўртача 3,0 %га камайишини аниқлаш имконини берган;
меҳнат бозорида иш кучига талабни оширишнинг иқтисодий механизми ҳудудларда инвестицион фаолликни ошириш, фаол таркибий сиёсатни такомиллаштириш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини таъминлаш ҳамда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш чораларини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудларда бандлик дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 01/00-04/04-2703-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудий меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича фаол иш билан бандлик тадбирларини ишлаб чиқишнинг асосланганлик даражасини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish