Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Шахноза Баходировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Туркий тиллар учун электрон таржиманинг моделлари ва алгоритмлари (ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима мисолида)», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2080.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Норов Абдисаит Мурадович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржимани амалга оширишнинг моделлари ва алгоритмлари, икки тилли электрон луғат учун маълумотлар базасини қуриш ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг мантиқий лингвистик моделлари асосида уларнинг электрон луғат маълумотлар базаси яратилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг лексик, морфологик-семантик базаси асосида мураккаб сўз бирикмаларини ҳамда содда гап тузилмасини ҳосил қилишнинг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
ўзбек ва қорақлпоқ тиллари учун икки тилли электрон луғат ҳамда электрон таржимон учун маълумотлар базаси асосида сўзларни қидириш ва матнларнинг ўзаро таржимасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида электрон таржима алгоритмларининг модулли таҳлили асосида дастурлаш жараёнларининг функционал модуллари ишлаб чиқилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларига оид электрон таржима алгоритмларини дастурлаш жараёнларининг функционал модуллари асосида дастурий мажмуа тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда фойдаланувчи интерфейси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида мураккаб сўзларни ясаш алгоритми ва математик модели асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот «Респект» таржималар бюросида матнларни таржима қилишда юзага келадиган камчиликларни бартараф этишда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 33-8/1255-сон маълумотномаси). Натижада умумий иш фаолиятининг фойдали иш коэффициенти 90% га ошишига имкон берди;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида содда гапларни тузиш алгоритми ва математик модели асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «FARMA PRINT NUKUS» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 февралда¬ги 33-8/1255-сон маълумотномаси). Натижада умумий иш фаолиятининг ҳажмини вақтга нисбатан 1-2 баробар қисқартиришга имкон берди;
ўзбек тилида мураккаб сўзларни ҳосил қилиш алгоритми ва математик модели асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «ROBOTICS LAB FUTURE TECHNOLOGY COMPANY» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 33-8/1255-сон маълумотномаси). Натижада умумий иш фаолиятида сўзларни қайта ишлаш тезлигининг 50% га ошишига имкон берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish