Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Сарвар Юсуфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги булган беморларда тарҚалган пародонтитини комплекс даволашни такомиллаштириш.” 14.00.21 – Стоматология, 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1232.
Илмий рахбарлар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари докори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Аветиков Давид Соломонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шодикулова Гуландом Зикрияевна  тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендиёров номидаги Козок миллий тиббиёт университети (Қозоғистон)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СОЎК касаллигида СТПни комплекс даволашни такомиллаштириш бўйтча таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали обструктив ўпка касаллиги бўлган беморларда пародонтдаги яллиғланиш ва деструктив  касалликларнинг оғирлиги билан коморбид ҳолати ўртасида корреляцион боғлиқлиги асосланган;
азот оксиди метаболитлари, антиоксидант омиллар ва беморнинг жисмоний ва эмоционал ҳолати ўрта ва оғир даражадаги СОЎК ривожланишининг дастлабки белгилари  сифатида  аниқланган. 
пародонтдаги сурункали яллиғланиш жараёнининг шаклланишида, базис давонинг қўлланилишидан келиб чиққан нафас олиш етишмовчилиги, гипоксия, маҳаллий қон айланиш тизими бузилиши каби салбий  таъсирларнинг эпителиал ҳужайралар сонининг кўпайишига, тиш милки бирикмасининг бузилишига ва микроб ҳужайралари билан ифлосланишининг кучайшига олиб келиши аниқланган;
тизимли иммунитет ва махаллий химоя омилларининг сурункали тарқалган пародонтит билан турли хил даражадаги СОЎКнинг патогенезида Т-лимфоцитларнинг нисбий таркиби 32,5 1,11 га ошиб, JgM, JgG ва JgA нинг максимал миқдори мос равишда 21,8  0,10; 0,31 0,10 ва 0,50 0,11 пасайиб бориши тенденцияси аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги булган беморларда тарқалган пародонтитини комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
СОЎК III-IV даражали беморларда иммун тизим кўрсаткичларида соғлом кишиларнинг кўрсаткичига нисбатан Т- лимфоцитларнинг нисбий сони камайганлиги, иммунорегулятор ҳужайралар сони оғирлик даражасига мос равишда В- лимфоцитлар сонининг нисбий кўрсаткичлари СОЎК III-IV даражаларга мос пасайганлиги асосида ишлаб чиқилган «Сурункали пародонтитни коморбид холатларда босқичли ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-д/365-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома сурункали обструктив ўпка касаллигида ўпка гипертензияси келиб чиқишини асосида олдини олиш усулларини такомиллаштириш ва даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
 олиб борилган даводан сўнг яллиғланиш жараёнларининг маҳаллий ва тизимли равишда камайганлиги, қон кислород билан тўйинганлиги, жисмоний юкламага толерантликни ортиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши асосида ишлаб чиқилган «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолати асоратларини эрта ташхислаш  ва даволашнинг самарали усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/427-сон маълумотномаси). Илмий натижалар сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатида СТП билан оғриган беморларда  иммун тизим, эндотелий дисфункцияси ҳолати ва ўпканинг вентиляцион-перфузион ҳолатини оптимал ўрганиш асосида, касаллик асоратларини олдини олиш имконини берган;
сурункали обструктив ўпка касаллигида сурункали пародонтит коморбид холатини босқичли ташхислаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалари Самарқанд вилояти марказий тиббиёт бирлашмаси ва  Самарқанд шаҳар 1 ва 3-сон оилавий поликлиникаси ҳамда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва  Самарқанд шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 8н-з/225-сон  маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши ҳисобига СОЎКда учрайдиган ўпка гипертензиясини ташхислаш сифатини яхшилаш,  эндотелий дисфункцияси, кардиореспиратор бузилишларни олдини олиш ва касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини  яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish