Sayt test rejimida ishlamoqda

Cултонов Боходир Элбековичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум паст навли фосфоритларини юқори самарадор ва тежамкор усулда кимёвий бойитиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т1.

Илмий маслаҳатчи: Закиров Бахтиёр Собиржанович, кимё фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Дадаходжаев Абдулло Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Максуд Жаббиевич,техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум (МҚ) паст навли фосфоритлари ва уларнинг чиқиндиларини нитрат ва хлорид кислоталари ёрдамида кимёвий бойитишнинг самарадор ва тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва олинган фосфорит концентратини ўғитли преципитат ва комплекс ўғитларга қайта ишлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биринчи маротаба юқори карбонатли МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан бойитиш, ҳосил бўлган кальций нитратни НКФСни фильтрлаш орқали ажратиш ва нам фосфорит концентратини айланма Ca(NO3)2 эритмаси ва сув билан ювиш мумкинлиги кўрсатилган ҳамда фосфорит концентрати таркибини нитрат кислота меъёри ва концентрациясига, фосфоритни 10% ли кальций нитрат эритмаси, сувга оғирлик нисбати ва ювиш карралигига ўзаро боғликлиги аниқланган ва турли навли Қизилқум фосфоритларини бойитишни мақбул шароитлари топилган;

минераллашган массани хлорид кислотали бойитишдаги кўпикланиш жараёнларига хлорид кислота меъёри, концентрацияси ва айлантиргич тезлигини таъсири тўғрисида янги илмий маълумотлар олиниб, юқори Р2О5 ва кичик кальцийли модулга эга бўлган фосфорит концентратлари олиш жараёнларининг мақбул шароитлари топилган;

ўғитли преципитат таркибини НCl ни меъёри, концентрацияси, чўктирувчи Са(ОН)2 ни меъёри ва фосфорит:Н2О нинг оғирлик нисбатларига ўзаро боғлиқ муносабатлари аниқланган;

бойитилган фосфоритларни аммоний тузлари билан фаоллаштириш асосида мураккаб-аралаш ўғитлар олишни самарадор технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

МҚ фосфоритларини нитрат ва хлорид  кислоталари билан бойитиш, ҳосил бўлган фосфоконцентратни ЭФК, преципитат ва комплекс ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан бойитиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 02846). Натижада паст навли МҚ фосфоритидаги кальций модулини 2,48 дан 1,71–1,78 гача камайтириш ва шу орқали уни қайта ишлашда ишлатиладиган ўта танқис сульфат кислотаси сарфини 35% га қисқартириш имконияти яратилади;

МҚ паст навли фосфоритларини нитрат кислотали бойитиш технологияси “Самарқандкимё” акциядорлик жамиятида амалиётга тадбиқ этилиб, янги турдаги юқори сифатли фосфат хом-ашёси олинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 7 июлдаги 01-2805/П-сон маълумотномаси).Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш фосфоконцентрат таннархини амалдаги ювиб куйдирилган фосфоконцентратидан 1,2 баробарга арзонлаштириш имкониятини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish