Бобохужаев Шухрат Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «G.hirsutum L. турига мансуб ғўзанинг алоҳида хромосомалари алмаштирилган шаклларининг цитогенетик таҳлили», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/В31.
Илмий раҳбар: Санамьян Марина Феликсовна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Саидғани Мухторович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Эгамбердиева Саида Абдисаматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илгари олинган G.hirsutum L. турига мансуб анеуплоид линиялар ёрдамида алоҳида хромосомаси ёки елкалари алмаштирилган специфик хромосомаларни ёки уларнинг елкаларини G.barbadense L. туридан G.hirsutum L. турига мақсадли равишда алмаштириш орқали ғўзанинг янги турлараро анеуплоид дурагай шаклларини олиш, шунингдек уларнинг цитогенетик ва биоморфологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор алоҳида хромосомалари (2, 4, 6, 7 ва 18) ва хромосома елкалари (6-елкаси ва 11-елкаси) алмашган турлараро анеуплоид F1 дурагай ўсимликлари ва беккросс F1ВС1 ва F1ВС2 шаклларининг чатишувчанлик, чигит тугувчанлиги, уруғ унувчанлиги ҳамда яшовчанлик кўрсаткичлари аниқланган;
G.hirsutum турига мансуб моносомик ва монотелодисомик линияларни G.barbadense турига мансуб Pima 3-79 линияси билан чатиштириб олинган турлараро анеуплоид F1 дурагайларда, шунингдек ғўзанинг алоҳида хромосомаси ва хромосома елкалари алмашган турлараро анеуплоид беккросс F1ВС1 ва F1ВС2 ўсимликларида мейознинг метафаза-I босқичида хромосома конъюгацияси ва спорадалар ҳамда чангларнинг пуштлилиги исботланган;
ғўзанинг янги F1 турлараро анеуплоид дурагайларида, шунингдек алоҳида хромосомаси ва хромосома елкалари алмашган F1ВС1 ва F1ВС2 турлараро анеуплоид беккросс ўсимликларида биоморфологик таҳлил орқали 6 та хромосомалар бўйича морфологик белгилар аниқланган;
G.hirsutum турининг инбред Л-458 линияси генотипи асосида янги алоҳида хромосомалари ва хромосома елкалари алмашган F1 турлараро анеуплоид дурагайлари ва F1ВС1 ва F1ВС2 беккросс шакллари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзани G.hirsutum L. турининг алоҳида хромосомалари алмаштирилган формаларини цитогенетик таҳлили буйича олинган натижалар асосида:
алоҳида хромосомалари алмашган дурагай шаклларида SSR маркерлари №ҚХ-ЁА-ФА-2018-78 “Ғўзанинг (G.hirsutum L.) ноёб моносомик дурагайларида нуқсонли хромосомаларни ДНК маркерлар технологияси ёрдамида аниқлаш” мавзусидаги амалий лойиҳасида молекуляр-генетик тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 9 сентябрдаги 4/1255-1845-сон маълумотномаси). Натижада, хромосомаси-алмашган дурагайларда айрим специфик хромосомаларни аниқлаш имконини берган;
алоҳида хромосомаси алмашган беккросс F1BC2 дурагайлари “Инбред, мутант, интрогрессив ва цитогенетик линиялар генетик коллекцияси – ғўза белгиларининг синтетик ген манбаи” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 89-03-4913-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу намуналар ғўзанинг генетик гермплазмаси коллекциясини бойитиш имконини берган;
хромосомалари алмашган Мо62ХPima-379 дурагайидан Россия Фанлар академияси Ботаника институтида ғўзанинг моносомик тизмаларини цитоэмбриологик тадқиқотларида фойдаланилган (Россия Фанлар академияси В.Л.Комарова номидаги Ботаника институтининг 2020 йил 15 сентябрдаги 12503/VIII-461-597-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу намуналар цитоэмбриологик тадқиқотларда оталик ва оналик репродуктив тизимининг ривожланиши табиати, шаклланиши ва ривожланиш интенсивлигини аниқлаш имконини берган.