Шаумаров Азизхон Завкиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун бўшлиғининг қўшма касалликлари хирургик амалиётида гемостатик воситаларни қўллаш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib850.
Илмий раҳбар: Шайхова Холида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Меркулова Елена Павловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Беларус Республикаси); Шамсиев Джахангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон врачлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Гемогубка”дан фойдаланган ҳолда эндоназал қўшма жарроҳлик амалиётлари самарадорлигини ошириш ва амалиётдан кейинги даврда асоратларни олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор бурун тўсиғи қийшайишининг турига хос атроф анатомик тузилмаларида ўзгаришларнинг ривожланиши, бурун бўшлиғида функционал ҳолатининг ўзгаришлари бурун тўсиғининг 3-4 ва аралаш турлари билан атроф тўқималарнинг қўшма патологик ҳолатларида; мукоцилиар транспорт – 29,1 дақ, ph-7,36, сўриш фаолияти - 78,2, ажратиш фаолияти - 49,3 млгр, риноманометрия – уҳо – 295, уқ – 0,61 кўрсаткичлари аниқланган;
бурун бўшлиғининг қўшма касалликлари мавжуд беморларда фойдаланган коллаген “Гемогубка”ни қўллашнинг лаборатор тахлиллар асосида периферик қон реологиясни ўзгартирмаслиги исботланган; 
илк бор бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида гемостатик воситанинг қўллаш самарадорлигини қиёсий клиник-цитологик ва морфлогик тавсифлари аниқланган;
бурун бўшлиғидаги қўшма жарроҳлик амалиётларида бурун бўшлиғининг докали тампонадаси ўрнига гемостатик воситадан фойдаланиш, беморларда операция вақтидаги ва операциядан кейинги асоратлар ҳажми, шиллиқ парданинг кучли трофик ўзгаришлари ва оғриқларни камайиши ҳисобига даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурун бўшлиғи қўшма касалликларида қўшма жарроҳлик амалиётларида гемостатик воситаларни қўллашни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бурун бўшлиғи жарроҳлик амалиётларида клиник самара берган ва илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Клиническая эффективность гемостатических средств при одномоментных оперативных вмешательствах в полости носа» услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 03 июлдаги 8н-р/214-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бурун бўшлиғи қўшма касалликлари билан хасталанган беморларда қўшма жарроҳлик амалиётларида гемостатик воситаларни қўллаш орқали, беморларнинг хасталик туфайли асоратлари ва ногиронликнинг олдини олиш имконини берган;
бурун бўшлиғи қўшма касалликлари жаррохлик амалиётларда илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган ва асоратларни олдини олиш мақсадида қолланилган «Особенности сочетанных вмешательств у больных с искривлением носовой перегородки и вазомоторным ринитом» услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 03 июлдаги 8н-р/213-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бурун бўшлиғида қўшма жарроҳлик амалиётларида гемостатик воситаларни қўллаш орқали цитологик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда юқори    самарадорлигини ошириш имконини берган; 
бурун бўшлиғи қўшма касалликларида қўшма жарроҳлик амалиётларида гемостатик воситаларни қўллашни асослаш бўйича олинган илмий натижалар такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, InViVo ва ProfMedService  шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/218–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши бурун бўшлиғи қўшма касалликларида қўшма жарроҳлик амалиётларида гемостатик воситаларни қўллашни самарадорлигини ошириш, беморларнинг бурун орқали эркин нафас олишини яхшилаш, беморларнинг умр кўриш даврийлигини узайтириш, даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини 38%га яхшилаш, ижобий жарроҳлик самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш