Рахимов Фируз Фазлидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний органик полимерлар олиш технологияси ва уларни гидрофобизатор сифатида қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1058.
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида янги кремний-органик (олиго)полимерлар синтез қилиш ва уларни қурилишда гидро-фобизатор сифатида қўллаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ВЭМБ, ГИПАН, мочевина формалдегидларни кремний органик бирикмалар билан турли нисбатларда чокланиш шароитлари тадқиқ қилинган, юқори қовушқоқликка эга композициялар олинган;
олинган полимерлар асосида кўп босқичли гидрофоб функцияли янги композициялар ишлаб чиқилган бўлиб, улар қурилиш материалларини давлат стандарти (ГОСТ 12730.2-78) бўйича намликка қарши материаллар гуруҳига айлантириш имкони исботланган;
олинган полимерлар асосида намдан ҳимоя қилувчи гидрофоб композициялар яратилган ва бутун ҳажм бўйлаб усули асосида гидрофоблашнинг янги технологияси ишлаб чиқилган;
олинган полимерлар асосида янги суюқ гидрофоб таркиблар яратилган ва бу таркибларнинг қўшимча кўрсаткичлари самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
дастлабки ва оралиқ ўтиш ҳолатидаги моддаларнинг ҳусусиятлари квант-кимёвий ва уларнинг молекуласидаги электрон зичлиги ва заряд тақсимотлари аниқланган, композиция таркиби учун математик ечим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кремний органик полимерлар олиш технологияси ва уларни гидрофобизатор сифатида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материалларини намдан самарали ҳимоя қилувчи материалнинг янги таркиби “Семиранго строй сервис” МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмасининг 2020 йил 29 сентябрдаги 05/15-3065-сон маълумотномаси). Натижада, бетон ва керамика махсулотларини намга чидамлилигини 50–60 баробаргача ошириш имконини берган;
олинган полимерларнинг 1/20 нисбатдаги ишчи аралашмаси «201-сон ХКМК» МЧЖда қурилиш материалларини нам ва шўрдан самарали ҳимоя қилувчи композиция сифатида амалиётга жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 29 сентябрдаги 05/15-3065-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш материаллари ва биноларни нам ва шўрланишнинг агрессив таъсиридан самарали ҳимояловчи гидрофобизаторлар ишлаб чиқариш имконини берган.