Sayt test rejimida ishlamoqda

Обейд Мустафа Абдул Рахманнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта ёш тоифасидаги ўткир коронар синдроми бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётини имкониятлари», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1603.
Илмий раҳбар:  Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабабула Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Феруз Фатхуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.М.Амосова номидаги юрак-қон томир хирургияси миллий институти, Украина.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта ёш тоифасида ўткир коронар синдром кузатилган беморларда аорто-коронар шунтлаш натижаларини жарроҳлик реваскуляризация тактикасини оптималлаштириш йўли билан яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта катта ёшдаги ўткир коронар синдроми кузатилган беморларда ишлаб турган юракни кўп томирли коронар шунтлашнинг мақбул жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган;  
катта ёшдаги беморларда ишлаб турган юракни кўп томирли коронар шунтлашда ташриҳ даврида ва эрта ташриҳдан кейинги асоратлар хавф предикторлар  мультиомилли таҳлили асосида асоратлар ривожланиш хавфи ҳисоби билан коронар артерияни  кетма-кетликда  шунтлаш тактикаси тавсия қилинган;
аритмия миқдори ва неврологик асоратларни камайтириш, касалхона ва жонлантириш бўлимларида беморларнинг бўлиш муддатларини қисқартириш, трансфузион терапияга эҳтиёжларини  камайтириш ҳисоби билан катта ёшдаги ўткир коронар синдроми кузатилган беморларни жарроҳлик билан даволаш натижаларини яхшилаш натижаси коронар артерияни шунтлаш имконияти очиб берилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Катта ёш тоифасидаги ўткир коронар синдроми бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётини имкониятларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Катта ёшдаги беморларда ишлаб турган юракда коронар шунтлаш амалиётининг хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н-р/277-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма катта ёш тоифасидаги ўткир коронар синдроми бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётини қўллаш орқали, касалликни даволаш тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Катта ёш тоифасидаги ўткир коронар синдроми бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётини имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм ва Наманган вилоятлари филиаллари шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 8н-з/72-сон маълумотномаси).
Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши катта ёш тоифасидаги ўткир коронар синдроми бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётини қўлаш орқали даволаш сифатини яхшилаш, шунингдек, жарроҳлик амалиётларидан кейинги асоратларни камайтириш, юракка жарроҳлик реваскуляризацияси операциядан кейинги даврида ўлимга олиб келувчи асоратларнинг камайиши, беморларини жарроҳлик  усулида даволаш жарроҳлик аралашув инвазивлигининг камайтириш ва беморларни касалхонада бўлиш давомийлигини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish