Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипджанова Альфия Равильевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагогларининг креатив салоҳиятини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped1.

Илмий раҳбар: Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Бозорова Саодат, педагогика фанлари доктори; Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагогик таркибининг креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

педагог кадрларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг репродуктив даражасининг мотивацион, ҳиссий-эмоционал, коммуникатив ва продуктив даражасининг алтруистик, аналитик, конструктив ва инновацион компонентлари  ўз-ўзини баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи ауто-психологик тренинглар мажмуини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

педагог кадрларнинг креатив салоҳиятини адекват баҳолаш методикасининг информацион дунёқараш, информацион йўналганлик ва янги ахборотларни ўзлаштиришга тайёргарлик компонентлари факторли таҳлил ҳамда статистик аҳамиятини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;

педагог кадрларнинг креатив салоҳиятини шакллантиришнинг фанлараро модулли тизими рефлексив ва виртуал таълим технологияларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;

таълимни ахборотлаштириш шароитида педагог кадрларнинг креатив салоҳиятини шакллантиришда мустақил ижодий фаолиятни ташкил этиш ва тажрибани таҳлил қилиш орқали ҳаракатлар дастурини яратишга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагоглари таркибининг креатив салоҳиятини ривожлантириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

педагогларда креатив салоҳиятни шакллантиришга доир инновацион, информацион ва коммуникатив компетенциялар тизими бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сон буйруғи мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1239-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар тизими педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган; 

олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари мазмунини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида ўқув режаларига «Педагогик компетентлик ва креативлик асослари» модули киритилган ОЎМТВнинг 2015 йил 21 августдаги 303-сон буйруғи билан тасдиқланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагог кадрларнинг креативлик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish