Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Соҳиба Закировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари”, 10.00.02– Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1280.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суйима Ғаниеванинг ўзбек адабиёти тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаси, олиманинг навоийшунослик такомилида тутган ўрни, мумтоз асарларни ўрганишдаги асосий ёндашув усуллари ҳамда олима фаолияти давомида белгилаган мезонларини аниқлаш ва очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий илмий биографиясининг “Муншаот” асаридаги мактублар характерига кўра гуруҳлаштирилгани, шоирнинг насрдан олдин назмда асарлар яратиш сабаблари, ижодкор насрида муаллиф ички қиёфасини очиб берадиган нуқталар мавжудлиги каби  қоронғу нуқталари аниқланган ҳамда адабий муҳит вакиллари ҳаёти ва ижодининг бир тизимда ўрганилишида буюк мутафаккирнинг Абдураҳмон Жомий, Ҳусайн Бойқаро ҳамда замондош туркигўй шоирлар билан муносабатлари Суйима Ғаниева ижодида алоҳида ўрин тутганлиги далилланган;
Алишер Навоий “Муножот”ининг яратилишида Шайх Абдуллоҳ Ансорийнинг “Илоҳийнома” асари муҳим ўрин тутганлиги мисоллар асосида исботланган;  
Суйима Ғаниеванинг ижод лабораторияси текширилиши натижасида олима илмий ёндашувларида қиёсий-тарихий, социологик ва герменевтик усуллар етакчи эканлиги ҳамда илк марта герменевтик қарашларнинг Шарқдаги шаклланиш тарихи мисоллар орқали далилланган;
Суйима Ғаниева амал қилган анъанавийлик, илмий холислик, мантиқий далиллаш, тизимли ёндашув сингари илмий мезонлар аниқланган, “Мажолис ун-нафоис” асари илмий-танқидий матнини тузиш илмий тажрибаси замонавий ўзбек матншунослигини назарий жиҳатдан ривожлантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилганлиги очиб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Суйима Ғаниева томонидан Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” асарларини рус тилига таржима этишда қўлланган тадқиқ усуллари ва илмий хулосалардан ИТД-1-119 рақамли “Ўзбек адабиёти антологияси”ни инглиз тилига таржима қилиш ва адабиётлараро коммуникация муаммолари”(2012-2014) мавзусидаги амалий лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  89-03-1084-сон маълумотномаси). Натижада “Навоий” романининг инглиз тилига ўгирилишида рус тилидаги таржималар асосида асардаги тарихий сўзларнинг инглизча эквиваленти танланишига эришилган;  
Суйима Ғаниева томонидан ўрганилган Алишер Навоийнинг “Муножот”, “Муншаот”, “Мажолис ун-нафоис”, “Насойим ул-муҳаббат” асарлари матни тарихи, нашр этилишига оид илмий-назарий хулосалардан ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп эттириш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг амалий қисмида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  89-03-887-сон маълумотномаси). Натижада Навоий адабий меросининг илмий-монографик тавсифи такомиллаштирилган, навоийшуносликдаги мавжуд маълумотларга аниқлик киритилган; 
Суйима Ғаниева томонидан тадқиқ этилган ўзбек адабиёти тарихи, хусусан, Мавлоно Гадоий, Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Хўжаназар Ҳувайдолар ҳаёти ва ижодига доир илмий хулосалардан Карабук университети Адабиёт факультети Турк тили ва адабиёти бўлимида Классик адабиёт тарихи тадқиқотларида фойдаланилган (Карабук университети Адабиёт факультетининг 2021 йил 4 февралдаги маълумотномаси). Натижада Карабук университети Турк тили ва адабиёти бўлимида ўзбек адабиётининг кенг ёритилишига асос бўлган;
Суйима Ғаниеванинг мумтоз адабиёт тарихини ўрганишдаги тадқиқот усуллари, мезонларини аниқлаш юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи”, “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси 01-13-164-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish