Джураева Шохиста Дилмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cu(II), Au(III) ва Hg(II) ионларини карбамат ва карбазон ҳосилали реагентлар билан амперометрик аниқлаш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/K255.
Илмий раҳбар: Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Рўзиев Эркин Абдуражабович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва техноген объектлардаги мис (II), олтин (III) ва симоб (II) ионларининг миқдорини аниқлашда таркибида азот, олтингугурт бўлган карбамат ва карбазон ҳосилали реагентларни қўллаш ҳамда улар асосида амперометрик титрлаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мис (II), олтин (III) ва симоб (II) ионларининг микромиқдорларини махсус аналитик титрантлар сифатида N-(4-метокси-фенилкарбоксиметил)-дифенилтиокарбазон ва 4-метоксифенилкарбокси-метилдиэтилдитиокарбаматдан фойдаланиб аниқлашнинг амперометрик титрлаш услублари ишлаб чиқилган;
амперометрик титрлашда янги қўлланилган органик реагентлар электро-оксидланишининг вольтамперометрик хоссалари аниқланган;
мис (II), олтин (III) ва симоб (II) ионларининг бинар, учламчи ва мураккаб аралашмаларини азот ва олтингугурт тутган карбамат ва карбазон ҳосилали реагентлар билан амперометрик титрлашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
табиий ва техноген объектлар, оқова сувлардан таркибида азот, олтингугурт бўлган карбамат ҳамда карбазон ҳосилали реагентлар ёрдамида аниқлашнинг энг кичик миқдори мис (II) - 2.8, олтин (III) - 0,6, симоб (II) - 1,6 мкг/мл бўлган электрокимёвий услублар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий ва техноген объектлар таркибидаги мис (II), симоб (II) ионларини сувсиз ва аралаш муҳитларда азот, олтингугурт тутган карбамат ҳамда карбазон ҳосилаларини қўллаб амперометрик аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган сувсиз ва аралаш муҳитлардаги рангли ва нодир металлар ионларини 4-метоксифенилкарбоксиметилдиэтилдитиокарбамат ёрдамида амперометрик аниқлаш услуби «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда оқова сувлар таркибидаги симоб (II) миқдорини аниқлашда жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2020 йил 27 июндаги 475/GK-06-сон маълумотномаси). Натижада, аналитик реагентларнинг корхона оқова сувлари таркибидаги симоб (II) ионларини аниқлашда қўлланилиши аниқлашнинг қуйи чегарасини бир тартибга камайтириш имконини берган;
сувсиз муҳитда мис (II) ва кумуш (I) ионларини амперометрик аниқлаш услублари билан валидация ёрдамида олинган натижалар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2020 йил 27 июндаги 477/GК-06-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган рангли ва нодир металлар ионларини сувсиз муҳитда амперометрик аниқлаш услублари табиий ва техноген объектлардаги мис (II) ва кумуш (I) ионларининг микромиқдорини аниқлаш имконини берган.