Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Бахром Хўжаёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Шелушил камерали аррали жин ишчи камераси параметрларини ва ҳаракат узатиш тизимини асослаш», 05.02.03–«Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.1.PhD/Т1008
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти».
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илҳом Дедаханович, техника фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Дилшодбек Усупжонович, PhD., катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор янги принциплар асосида такомиллашган аррали жин ишчи камера шаклини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жин ишчи камерасининг шакли юзасини камайтиришга асосланган ресурстежамкор, янги конструкцияси ишлаб чиқилган ва пахта хомашёсини жинлаш жараёни такомиллаштирилган;
пахтадан толани ажратиш жараёнига таъсир этувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда хомашё валигининг аррали жин фартуги ва олд бруси юзасидаги ҳаракатини ифодаловчи математик боғланишлар ишлаб чиқилган;
хомашё валигининг кинематик таҳлил қилиш ускунаси ва омилларнинг регрессион боғланишлари ишлаб чиқилган;
аррали жинлаш жараёнини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ҳамда фартук, олд брус ва аррали цилиндрнинг ўзаро жойлашув ўлчамлари аниқланган;
аррали цилиндрнинг машина агрегат ҳаракат тенгламасини тадқиқи асосида аррали жин энергетик кўрсаткичлари ва ҳаракат узатиш тизимининг рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор аррали жин ишчи камера шаклини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
128 аррали жин ишчи камерасининг янги шакли «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги «Андижон 1-сон пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 30 июлдаги 03-18/2055-сон маълумотномаси). Натижада ишчи камера шаклининг юзаси 25,5% камайиши ҳисобига аррали жин иш унумдорлигини 12,5% оширишга ва энергия сарфини 8,8% камайтиришга эришилган;
128 аррали жин ишчи камераси ва унинг рационал параметрлари Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги «Андижон 1-сон пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 30 июлдаги 03-18/2055-сон маълумотномаси). Натижада толалар таркибидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдори 0,2 (абс) % га камайган, чигитнинг механик шикастланиши 0,1 (абс) % га пасайиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish