Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирова Машхура Мухаммадаминовнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда радионинг шаклланиши ва унинг фаолияти (1927– 1991 йиллар), 07.00.01. — Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tar102 
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика инситути. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Таr.01.04. 
Расмий оппонентлар: Обламуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1927-1991 йилларда Ўзбекистонда радионинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ аср бошларида Марказий Осиёга радионинг кириб келишига ривожланган давлатларда радио соҳасининг тараққиёти натижасида мамлакатнинг ташқи ахборот хуружи таъсири остида қолиш ҳавфининг ортиши сабаб бўлганлиги аниқланган; 
шаҳар ва қишлоқларда радиолаштириш ишларини тезлаштириш мақсадида тузилган “Радио дўстлари жамияти” ҳудудларда радио тўгараклар, махсус радио постлар ташкил этиш, радиога оид адабиётлар нашр этиш ишлари билан шуғуллангани ва шу асосда республика 1970 йилга келиб тўлиқ радиолаштириб бўлинганлиги аниқланган;
Ўзбекистон радиоси ташкил топган дастлабки йиллардан аҳолининг “мафкуравий онгини ошириш” мақсадида эфирга узатилган радиогазеталар вақти тизимли равишда узайтириб борилганлиги, 1960 йилларга келиб, “ривожланган социализм” ғоясининг сингдирилиши натижасида радиогазеталар ўрнида қишлоқ меҳнаткашлари учун кўнгил очар дастурлар, байналминалчилик ва ватанпарварлик мавзуларидаги эшиттиришлар кўпайиб борганлиги аниқланган;
иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан аҳолини фронтга оммавий сафарбарлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда муҳим чақириқ ва хабарларни эшиттирилиши ортидан радио фаолияти ташкилий-ҳуқуқий асосда ташкил қилинганлиги далилланган;
радио эфирларини олиб борувчи маҳаллий мутахассисларнинг етишмаслиги сабабли эшиттиришлар асосан тил, адабиёт ўқитувчилари (Ю.Ражабий, Туроб Тўла, Хамид Ғулом, Жонрид Абдуллахонов каби ижодкорлар) ёрдамида амалга оширилганлиги, 1930 йилда мутахассислар тайёрловчи техникумнинг ташкил топиши, 1949 йилда эса журналистика йўналишининг очилиши журналист кадрлар муаммосини бартараф этишга имкон берганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1927-1991 йилларда Ўзбекистонда радионинг шаклланиши ва ривожланиш масаласига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистонда радиолаштириш жараёни уч босқични босиб ўтиб, биринчи босқичда - эфирга узатиш ишлари радио жойлашган бинода амалга оширилганлиги (стационар хизмат), иккинчи босқичда – эшиттиришлар грамофон, кейинчалик магнитафонлар орқали эфирга узатилиши, монотурдаги микрофонлар ёрдамида стерео усулдаги мусиқий асарлар ёзиб олиниши, учинчи босқичда – стерео усулда эшиттиришлар тўғридан-тўғри эфирга узатилиши, узун тўлқинли мосламаларнинг ўрнатилиши, барча қулайликларга эга бўлган радио уйларининг қурилиши, шунингдек ХХ аср бошларида Марказий Осиёга радионинг кириб келишига ривожланган давлатларда радио соҳасининг тараққиёти натижасида мамлакатнинг ташқи ахборот хуружи таъсири остида қолиш ҳавфининг ортиши сабаб бўлганлиги билан боғлиқ натижалардан “Алоқа тарихи музейи”даги экспозицияларни янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси жамоат фондининг 2020 йил 10 февралдаги 01-17/03-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистонда радионинг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда вилоят радиоларининг фаолияти тўғрисидаги тасаввурини бойитишга хизмат қилган;
радио эфирларини олиб борувчи маҳаллий мутахассисларнинг етишмаслиги сабабли эшиттиришлар асосан тил, адабиёт ўқитувчилари, Ю.Ражабий, Туроб Тўла, Хамид Ғулом, Жонрид Абдуллахонов каби ижодкорлар ёрдамида амалга оширилганлиги, 1930 йилда мутахассислар тайёрловчи техникумнинг ташкил топиши, 1949 йил журналистика йўналишининг очилиши журналист кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ натижалардан “Алоқа тарихи музейи”даги экспозицияларни янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси жамоат фондининг 2020 йил 10 февралдаги 01-17/03-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистонда радионинг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда вилоят радиоларининг фаолияти тўғрисидаги тасаввурини бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистон радиоси ташкил топган дастлабки йиллардан аҳолининг “мафкуравий онгини ошириш” мақсадида эфирга узатилган радиогазеталар вақти тизимли равишда узайтириб борилганлиги, 1960 йилларга келиб, “ривожланган социализм” ғоясининг сингдирилиши натижасида радиогазеталар ўрнида қишлоқ меҳнаткашлари учун кўнгил очар дастурлар, байналминалчилик ва ватанпарварлик мавзуларидаги эшиттиришлар кўпайиб борганлиги, шунингдек иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан аҳолини фронтга оммавий сафарбарлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда муҳим чақириқ ва хабарларни эшиттирилиши ортидан радио фаолияти ташкилий-ҳуқуқий асосда ташкил қилинганлиги юзасидан олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 2 февралдаги 02-40-410-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши томошабинларнинг совет давридаги радио фаолияти ва ундаги радиоэшттиришларнинг мазмуни билан боғлиқ тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish