Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Ёрқиной Яркуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тутни in vitro усулида кўпайтириш ва бирламчи кўчат  етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш”, 06.02.04 – Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx436.
Илмий раҳбар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихолиқович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети, Биорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Исматуллаева Дилором Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария ва медицинаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тутнинг нав ва дурагайини микроклонал кўпайтириш технологиясининг алоҳида босқичларини мўътадиллаштириш ҳамда соматик тўқималардан самарали регенерациялаш усули орқали, тутни in vitro усулида кўпайтириш ва бирламчи кўчат етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда патогенлардан тозаланган тутни бирламчи кўчатларини етиштиришда in vitro усулидан фойдаланиш асосланган;
in vitro шароитида ўстириш учун Жарариқ-9 нави ва Ўзбекистон дурагайини апикал меристема қисмидан апрел, май ойларида эксплантларни олиш самарадорлиги аниқланган;
тутни in vitro шароитида микрокўпайтириш учун максимал регенерация даражасини таъминловчи Woody Plant Medium озуқа муҳити эканлиги аниқланди;
in vitro усулида тут нав ва дурагайларини ўстириш учун 16/8 кун- тун, ёруғлик режими 2000-3000 люкс, хона ҳарорати 20-22С, нисбий намлик 60-70 % меъёри танланди;
тутни нав ва дурагайининг илдиз ҳосил бўлиш жараёни индукцияси учун ўстирувчи регуляторларнинг ИМК-0,1-0,2 мг/л; БАП-0,1-0,01 мг/л; Гамборга (В5)-2 %  мўътадил нисбати аниқланди;
in vitro усулида тут нав ва дурагайларини кўпайтиришда сунъий озуқа муҳитда ниҳолларнинг навга хос морфогенез жараёнлари, ниҳолларнинг ўсиши, барг сони, илдиз сони ва ўсиш кўрсаткичлари аниқланди; 
тут ниҳолларини in vitro шароитидан қум+чиринди+ тупроқ 1:1:1 нисбатда, 10×10 схемада, ҳаво ҳарорати 23-25С, нисбий намлиги 65-70 % да тупроқ шароитига мослашиши оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тутни in vitro усулида кўпайтириш ва бирламчи кўчат етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш  бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
тутнинг навдор Жарариқ-9 навини in vitro усулида кўпайтириш ва бирламчи кўчат етиштириш усулининг янги технологияси 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти «Қашқадарё илмий-тажриба станцияси»да 0,03 га майдонга жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 25 декабрдаги №2-2/2389 - сонли маълумотномаси), Натижада янги усул асосида 2972 дона навдор тут кўчатлари етиштирилди, иқтисодий самарадорлик 3243000 сўмни ташкил этган; 
тут озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган янги in vitro усули Қашқадарё вилоятининг «Қашқадарё илмий-тажриба станцияси»да 2018-2019 йилларда 0,05 га майдонда истиқболли Жарариқ-9 нави ва Ўзбекистон дурагайлари жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 25 декабрдаги №2-2/2389 - сонли маълумотномаси). Натижада анъанавий кўчат етиштиришга нисбатан навдор тут кўчатлари етиштириш салмоғи 39,6 фоизга, ошиб 4479 дона навдор тут кўчатлари етиштирилган, иқтисодий самарадорлик 4693500 сўмни, соф фойда 1577570 сўмни ташкил этган; 
Навдор тут кўчатларини in vitro усулида кўпайтириш технологияси Сурхондарё вилояти Термиз тумани «Агропилла» МЧЖ да 0,03 га майдонга жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 25 декабрдаги №2-2/2389-сонли маълумотномаси). Натижада 3105 дона навдор тут кўчатлари етиштирилиб, қиёсловчига нисбатан иқтисодий самарадорлик 3442500 сўмга тенг бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish