Рахимов Дилшод Пўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик мойларини модификациялаш жараёни асосида маргарин саноати ёғларини ишлаб чикариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1542.
Илмий раҳбар: Рўзибоев Акбарали Турсунбоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бобожонович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Обиджон Қодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойларини модификациялаш асосида маргаринга хомашё ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик мойларини йод сонини, дисперсли никель катализаторларини гидрогенлаш жараёнига бўлиб бериш билан минимал даражага тушириш аниқланган;
маргарин ишлаб чиқариш учун олинадиган ёғли асос миқдорини белгилайдиган ўсимлик мойларини гидрогенлаш ва переэтерификациялаш технологик жараёнлари ишлаб чиқилган;
кукунли никель ва натрий этилат катализаторларида танланган ўсимлик мойларини гидрогенлаш ва переэтерификациялашнинг мақбул технологик режимлари аниқланган;
ўсимлик мойларини модификациялаш (гидрогенлаш ва переэтерификациялаш) усуллари билан олинган маргаринларнинг ёғли асосларига қўйиладиган асосий технологик талаблар ишлаб чиқилган;
ёғларни переэтерификациялаш катализаторларини (натрий метилат ёки этилат) 0,5% дан 1,0% гача бўлган органик (лимон, олма, сирка ва) кислоталарининг 2% сувли эритмасини киритиш орқали дезактивациялашни усули ишлаб чиқилган;
маргарин учун модификацияланган ёғли асосларни олиш технологиясини, рафинацияланган ўсимлик мойларини гидрогенлаш ва переэтерификациялаш жараёнларини биргаликда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик мойларини модификациялаш жараёни асосида маргарин саноати ёғларини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мойларни Нисосел-820 катализаторида чуқур гидрогенлаш «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг «2021–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасинииг 2021 йил 16 февралдаги КС/3-198-сон маълумотномаси). Натижада, қаттиқлиги 460 г/см, эриш ҳароратлари 52-55C бўлган транс кислота миқдори 7% га туширилган саломаслар олиш технологиясини жорий қилиш имконини берган;
олинган саломас ва кунгабоқар мойи, пахта мойини переэтерификациялаш таркиби натрий этилат катализатор иштирокида олиш технологияси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг «2021–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасинииг 2021 йил 16 февралдаги КС/3-198-сон маълумотномаси). Натижада, транс кислота миқдори 2,1% га туширилган переэтерификатлар олиш имконини берган;
олинган модификацияланган ёғлар асосида маргарин олиш технологияси
«Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг«2021–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасинииг 2021 йил 16 февралдаги КС/3-198-сон маълумотномаси). Натижада, маргарин маҳсулоти ишлаб чиқаришни 20% га ошириш имконини берган.