Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Икромали Тожиматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««Суюқлик-суюқлик-газ» тизимли гетероген муҳитларга ишлов берувчи аппаратлар яратиш ва кимё саноатида қўллаш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш  жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Т393.
Илмий маслаҳатчи: Алиматов Баходир Абдуманнонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Шухрат Маннопович, техника фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, доцент; Рахмонов Тойир Зойирович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Суюқлик-суюқлик-газ» тизимли гетероген мухитларга ишлов берувчи барботажли экстракторни янги конструкциясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстракторнинг аралаштириш зоналарида суюқлик ва газ оқимлари параллел ҳамда қарама-қарши йўналишларини, жараён ишчи параметрларини ҳисоблаш имконини берувчи гидродинамик тенгламалари яратилган;
гидродинамика ва масса алмашиниш жараёнлари барботаж қатламида томчиларни майдалаш ва масса алмашиниш моделлари такомиллаштирилган;
экстракция жараёни оптимал режимида  пуфак ва томчиларнинг контакт  юзаларига боғлиқ ҳолда, ҳажмий масса ўтказиш коэффициенти, қурилма поғоналарининг ФИК ва сони аниқланган;
яратилган қурилманинг оптимал гидродинамик режимларида масса алмашиниш жараёнида аралашма ва экстрагент сарфларининг  нисбатлари 3:1 да, ажратиш 94-90% дан 99,75% гача, яъни масса алмашиниш 5÷9,9% га кўпайган, ҳамда экстрагент сарфи 10 марта камайиши;
яратилган тенгламалар асосида юқори самарали барботажли экстракторни лойиҳалашнинг муҳандислик услублари ишлаб чиқилган;
гидродинамик ва масса алмашиниш жараёнлари жадаллаштирилган, самарадорлиги юқори барботажли экстракторнинг янги конструкцияси яратилган;
экстракция жараёнини жадаллаштириш ҳисобига, саноатда қўлланиладиган экстракторларга нисбатан баландлиги 3 маротаба ихчам барботажли экстракцион колонна ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Суюқлик-суюқлик-газ» тизимли гетероген муҳитларга ишлов берувчи қурилмалар яратиш ва кимё саноатида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
5 поғонали барботажли экстрактор «Farg’onaazot» АЖда бутилацетат ишлаб чиқаришга амалиётга жорий этилган («O’zkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 12-августдаги 24-3251-сон маълумотномаси). Натижада, экстрагент сарфини 10 марта камайтириш ва стандарт (А марка ГОСТ8981-78, БА-99%) талабларга мос 99,75% тозаликдаги бутилацетат ишлаб чиқариш имконини берган; 
5 поғонали барботажли экстрактор «Farg’onaazot» АЖда этилацетат ишлаб чиқаришга амалиётга жорий этилган ((«O’zkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 12-августдаги 24-3251-сон маълумотномаси). Натижада, экстрагент сарфини 10 марта камайтириш ва стандарт (А марка ГОСТ8981-78, ЭА-99%) талабларига мос ювиш кўрсаткичи 99,7%ни ташкил этувчи этилацетат ишлаб чиқариш имконини берган; 
3 поғонали барботажли экстрактор«FNQIZ» МЧЖда фенолли оқава сувларини тозалашамалиётга жорий этилган («O’zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasi»нинг 2020 йил 30 октябрдаги 01-02/8-2586-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувидаги фенол концентрациясини рухсат этилган меъёр (стандарт ИСО 6439-90 бўйича РЕК-0,001 мг/л) гача тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish