Тажиева Зебо Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда буйраклар касаллигини олдини олиш тизимини такомиллаштириш»; 14.00.07-«Гигиена», 14.00.09-«Педиатрия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib632.
Илмий раҳбарлар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халматова Барно Турдихаджаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида дисметаболик нефропатияни олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар орасида оксалат нефропатиянинг ривожланишига таъсир этувчи хавф омиллари, ичимлик сувининг сифати, фактик овқатланиш билан боғлиқлиги аниқланган, касалликни оптимал даволашга қаратилган маҳаллий маҳсулотлардан тузилган кунлик ва ҳафталик парҳез ишлаб чиқилган;
ичимлик сув таркибидаги темир, аммиак, сульфат, фтор микроэлементлари миқдорининг давлат стандарти талабларига мос келмаслиги натижасида болаларда модда алмашинуви жараёнлари бузилиши ҳамда дисметаболик нефропатиянинг шаклланиши аниқланган, бу ҳолат гломеруляр фильтрация тезлиги, мочевина, креатинин каби клиник-лаборатор кўрсаткичлар асосида тасдиқланган;
болаларда сийдик таркибидаги оксалатларнинг кунлик экскрецияси билан ичимлик суви ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги рух, кальций, темир, марганец, калий, натрий, фосфор микроэлементлари орасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
Хоразм вилоятида мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда оксалат нефропатияни даволашда илк бор Уралесан+парҳез комплекси ва махсус миллий таомлардан тузилган парҳез ишлаб чиқилган ва унинг буйраклар асосий фаолиятларни меъёрига олиб келишидаги самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда буйрак касаллигини олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Оксалат нефропатияли болаларда парҳезни оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 8н–р/275-сон маълумотномаси). Дисметаболик нефропатияли болаларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдин олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз навбатида касалликнинг қайталаниш даражасини камайтириш ҳамда касалликнинг ривожланишини олдини олиш имконини берган;
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда буйрак касаллигини олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали шифохонаси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Урганч шаҳар 2 ва 3–сонли оилавий поликлиникалари, Шовот, Хива, Гурлан туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли мараказий поликлиникаларнинг клиник амалаиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н–д/147-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши мактабгача ва мактаб ёшидаги дисметаболик нефропатияли болаларни эрта ташхислаш, даволаш, олдини олиш учун ишлаб чиқилган махсус миллий таомлардан тузилган парҳез ва Уралесан+парҳез комплексидан самарали фойдаланиш натижасида болаларда сийдик-тош касалликлари келиб чиқиши ва оғир асоратларни олдини олиш ҳамда даволаниш муддатларини қисқартириш билан биргаликда ҳаёт сифатини яхшилаш имкон берган.